loader
Foto

Жинсий зўрлаш ҳақида

Зўрлаш зинодан, яъни тарафларнинг ўзаро розилиги билан диний нуқтаи назардан тақиқланган жинсий муносабатга киришишидан, шунингдек, бундай розилик маълум миқдорда пул тўлаш билаан асосланадиган фоҳишаликдан фарқланиши лозим. Зўрлаш жисмоний кучдан фойдаланиш ёки таҳдид ва шантаж йўли билан содир этилади.

Аллоҳ таоло кўплаб оятларда ноқонуний жинсий алоқаларда зўравонлик ва зулмдан фойдаланишни қоралайди:

«Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди... Иффатлари сақланган мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган иффатлари сақланган аёллар ҳам, агар иффатингизни сақлаган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолингизда маҳрларини берсангиз, (сизга ҳалолдир). Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади ва у охиратда зиён кўрувчилардандир» (Моида сураси, 5).

«Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир.» (Нур сураси,30)

«Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир… Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир» (Маъориж сураси, 29, 31)

Айб иккала томонда ҳам бўлган зинодан фарқли равишда, жинсий зўрлашда томонлардан фақат биттаси айбдор бўлади. Лекин бунда зўрлашни амалга оширган шахс «қатлдан ёмонроқ» (Бақара сураси, 191) фитнада, шунингдек, бошқа бир шахсни ўз хоҳишига қарши бирон нарса қилишга мажбур этишда ҳам айбдор: «…Дунё ҳаётининг ўткинчи матоҳини истаб, покликни ирода қилган (чўри) қизларингизни фоҳишаликка мажбур қилманг. Ким уларни мажбур қилган бўлса, албатта, Аллоҳ улар мажбурланганларидан кейин (уларга) мағфиратлидир, раҳмлидир» (Нур 33)

Жинсий зўрлаш исломда энг оғир гуноҳлардан биридир. Ислом уламоларининг фикрича, зўрлаш жинояти учун мамлакат қонунчилигида назарда тутилган олий жазо қўлланилиши керак.

Бундан ташқари, уламоларнинг таъкидлашича, зинодан фарқли ўлароқ, зўрлашда айблаш учун тўрт гувоҳ талаб қилинмайди, йўқ. Бундай ҳолда, замонавий криминология томонидан қўлланиладиган одатий исботлаш усуллари қўлланилади. Масалан, бармоқ излари, сўлак ёки маний қолдиқлари, қаршилик кўрсатиш излари ва бошқа нарсалар далил бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Исломнинг зўрлашга муносабати ҳақида энг кўп тарқалган икки нотўғри тушунчанинг асоссизлигини таъкидлаш муҳимдир:

- биринчидан, кенг тарқалган фикрга зид равишда, зўрланган аёл айбсиз ҳисобланади (зино ҳолатидан фарқли ўлароқ);

- иккинчидан, исломда ҳарбий амалиётлар давомида қўлга олинган аёллар билан жинсий алоқа килишга йўл қўйилмайди. Уларга, бошқа маҳбуслар сингари, инсоний қадр-қимматларига ва барча ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак.

Манба

Абу Муслим таржимаси

***

Илова

Ханафий мазҳабига кўра, хадд жазоси фақат жиноят шариатга мувофиқ исботланган ҳолларда чиқарилиши мумкин. Зўрлаш ҳолатида жабрланувчи тўртта гувоҳ тақдим этиши ёки зўравон ўз айбини тан олиши керак. Бироқ агар ҳакам маълум бир шахс зўрлаш жинояти содир этганлиги ҳақида ишончли манбалардан маълумот олган бўлса, айбланувчига нисбатан таъзир қўллаш ҳуқуқига эга. Бу ҳолатда ҳакам айбланувчини муайян бир жиддий жазога тортиши, масалан, агар буни мақсадга мувофиқ деб ҳисбласа, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиши мумкин.

Муфтий Суҳайл Тармуҳаммад

Текшириб, тасдиқлади: Муфтиий Иброҳим Десаий

Олимлар кенгашининг фатволар бўлими (ЖАР)