loader
Foto

Афғонистондаги блицкриг ортида ким турибди?

Таҳлилчилар бу ролда кўпроқ Покистонни кўрмоқда, бу мамлакат Афғонистонда партизанлар ҳаракатини СССР бостириб кирган пайтлардан буён, турли йилларда  турли гуруҳларга кўпроқ эътибор қаратган ҳолда қўллаб-қувватлаб келади. Шу боис ва натижада кўпчилик «Толибон»нинг мамлакат бўйлаб тез суръатлар билан олға ҳаракат қилиши ва Кобулни яшин тезлигида қўлга олиши – «Толибон»ни мамлакатда ҳокимият тепасига қўйишга қарор қилган америкаликлар ва Покистоннинг қандайдир парда орти ўйинлари, деб ўйламоқда. Бироқ, афтидан, ҳаммаси бироз бошқача бўлиб, бу ҳақида 2021 йил январида кўпчиликнинг эътиборидан четда қолиб кетган бир материал гувоҳлик беради:

2020 йилнинг 10 декабрида Хитой жосуслик тармоғининг Кобулда ҳибсга олиниши Афғонистонни унинг шарқдаги улкан ресурслар талаб қиладиган йирик қўшниси Хитой билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга ундади. Афғонистон ҳукуматининг расмий вакиллари мамлакат Хитой билан нефт-газ шартномаларини бекор қилингани ва Хитой бундан ўн йил аввал имзоланганидан буён деярли ишламаган фойдали қазилмалар қазиб чиқаришга йирик концессия шартларини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилиши ҳақида хабар берди.

Афғонистон расмийлари «Толибон»га алоқадор террорчи ташкилот - Ҳаққоний тармоғи ёрдамида уйғур мусулмонларининг изига тушиш учун Кобулда фаолият олиб борган Хитой жосуслик тармоғи фош қилинганини айтди. Афғонистон хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли ходимининг айтишича, жосуслик гуруҳи олти-етти йил фаолият юритган. Ўтмишда Афғонистон ҳукумати террорчиликда гумон қилинаётган уйғурларни ҳибсга олиш ва депортация қилишда Хитой билан ҳамкорлик қилган, бироқ расмийлар ҳозир Хитойнинг мунофиқигидан «шокка тушгани»ни айтган.

«Бу дўстнинг хатти-ҳаракатими?» - деди расмийлардан бири. Яна бир афғон амалдори жуда ғалати кўринадиган бир ҳолатни айтди: Хитой жосуслик тармоғи бартараф этилгани ҳақида фақат Ҳинд ахборот агентликлари томонидан кенг хабар қилинди, Афғонистон ёки халқаро оммавий ахборот воситалари эса сукут сақлади.

Расмийлардан бири фикрига кўра, жосуслик тармоғининг мағлубияти унинг иқтисодиётида тартибни тиклашга уринаётган Кобулни бу воқеадан Пекинга қарши «босим кўрсатиш воситаси» сифатида фойдаланишга, айниқса, кўп долларлик музокаралар шартлари ва фойдали қазилмалар қазиб чиқаришга концессияни қайта кўриб чиқишга ундаган.

«Биз уларни хабардор қилдик: шартнома бўйича ишларни давом эттиринг ёки биз такроран тендер эълон қиламиз. Ушбу сектор Афғонистон иқтисодиёти учун жуда муҳим бўлиб, ишлаш вақти келди», – деди юқори мансабдги афғон амалдорларидан бири. «Биз йирик миллий лойиҳалар бўйича олға қараб ҳаракатланмоқчимиз. Жуда кўп йиллар ўтди, биз Хитой учун конлар хавфсизлигини таъминладик, лекин ҳеч бўлмаса минимал иқтисодий фойда кўринишида самара кўрганимиз йўқ».

Шартномани қайта кўриб чиқишнинг охирги муддати белгиланмаган, гарчи расмий Хитой «тараққиётга эришилган жойлар ҳақида беш саҳифали шарҳ» тақдим этганини айтган бўлса-да.

На Хитой ташқи ишлар взирлиги, на Лондондаги элчихона шарҳлар ҳақида сўровларга жавоб бермади. China Metallurgical Group Corporation (MCC) тоғ-кон компанияси билан ҳам боғланиб бўлмади.

Кобулнинг Хитой билан қаттиқ тактикаси Афғонистон ҳукуматининг мамлакатдаги фойдали қазилмалар қазиб чиқариш ривожланишининг секин суръатларидан ҳамда янги даромад манбаларига бўлган умидсиз эҳтиёжларини ҳам акс эттиради, чунки АҚШ, халқаро кучлар ва кўплаб халқаро донорлар «ставка»ларни оширмоқда. 2018 йилда Жаҳон банки Афғонистон ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизига тенг миқдорда халқаро ёрдамга боғлиқ эканини билдирган. Ёрдам даражаси 2030 йилг келиб икки баравар қисқариши кутилмоқда, шунинг учун ҳукумат муқобил молиялаштириш манбаларини топиши керак.

Афғонистонда кўплаб фойдали қазилмалар, жумладан, кўмир, мис ва темир рудаси, тальк, литий ва уран, шунингдек, олтин, қимматбаҳо тошлар, нефт ва газ конлари мавжуд. 2001 йилда «Толибон» режими қулаганидан сўнг бу сектор урушдан кейинги иқтисодиётнинг потенциал таянчи ҳисобланган – бугунги кунга келиб шундай бўлиб қолмоқда. Лекин кам сонли йирик тоғ-кон компаниялари уруш вайрон қилган мамлакатга йўл олишга журъат қилади – Хитойнинг Мес-Айнакда ишларни тўхтатиш ҳақида қарори Пекиннинг бу ерда исёнчилар томонидан таҳдидлар қаршисида ҳаракат қилиш истамаслигини кўрсатади.

Шундай қилиб, биз яна бир бор мусулмонларнинг буюк раҳбарлари орасида икки хил стандартларни кўриб турибмиз: бир томондан, улар Исроил ҳарбийлари ракеталардан Исроилни ўққа тутаётган фаластинликларга босим кўрсатаётган бўйича ҳаққоний талабларни илгари суради, бошқа томондан эса, миллионлаб уйғурларни концлагерларда ушлаб турган Хитой билан дўст тутинади. Шу билан бирга ўзини мусулмон, деб атаётган баъзи бир одамлар уларни тилка-пора қилиш учун Хитой Халқ Республикасига юбориш учун бошқа мамлакатлардаги уйғурларни қўлга олишга ёрдам бермоқда.

Бироқ, буларнинг барчаси анчадан бери маълум ва равшан. Асосийси, маълум бўлишича, 2020 йил декабр ойида буюк афғон миллий раҳбарлари Пекин олдида бармоқларини ниқтаган бўлса, ҳозир, шундай бўлиб чикди-ки, машҳур раҳбарлари кўзи оққан томонга қочиб кетяпти, баъзи афғонлар эса, ҳатто реактив самолётнинг қанотига ўтирган ҳолда АҚШга учиб кетишга уринмоқда.

Шундай қилиб, «Толибон» блицкриги ортида Хитой турган бўлишининг эҳтимоли юқори, у Кобулга ўз қўғирчоқларини ўтказиб қўйиб, империяси таркибига Афғонистонни ҳам қўшиб олмоқчи. Бироқ, хитойликлар ўз режаларини амалга оширишда муваффақият қозонадими ёки шарқ қўшинларини ҳам британлар, америкаликлар ва советлар тақдири кутиб турибдими? Биз бу саволга жавобни тез орада била олмасак керак, аммо вазиятнинг динамикаси ва йўналиши яқин келажакда намоён бўлади, шунинг учун биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР