Бунда ҳукумат сайловда олдинги йиллардан кўра кўпроқ «ўйин қилиш»ига тўғри келганининг унга аҳамияти йўқ, бу ҳақида ҳамма шундоқ ҳам билади ёки шундай деб гумон қилади. Кремлнинг халқ ичида оммавий бўлмаган партияси ғалабаси фалаж қилувчи натижага олиб келиши мумкин", - деб ёзади немис нашри Süddeutsche Zeitung.
"Аҳолининг энг пассив қисми учун бу сайловлар ҳамма нарса ўзгаришсиз, аввалгидек қолаётганини англатади. Кўпчилик ҳали ҳам Кремлни қўллаб-қувватлашига шубҳа қилганларни энди уларнинг ҳамкасблари, қўшнилари ва танишлари «Единая Россия» учун оммавий тарзда овоз берганига ишонтиришга ҳаракат қилинмоқда. Шунинг учун, гуёки ҳамма нарса яхшидай ўзини тутиш ва оқим билан боришни давом эттириш маъқул".
"Айни пайтда Кремл фаол танқидчиларнинг кичик бир гуруҳига ҳақиқий мухолифат самарасиз эканини исботламоқчи. Ҳеч қачон бу қадар кўп мустақил мухолифатчилар сайловларда қатнашишдан тўхтатилган, мамлакатдан чиқариб юборилган ёки судга жалб қилинган эмасди. Бироқ, бу репрессия тўлқини билан Кремл яна бир нарсани исботлайди: рус сайловчиларининг ўз хоҳиш-иродасига эга, Кремл бу иродадан хавотирда ва ундан қўрқади. Акс ҳолда, айрим сайлов округларида мақсадли йўналтирилган манипуляцияларни деярли тушунтиришнинг имкони йўқ", дейилади мақолада.
"Шу боис Россия мухолифати сайловчиларнинг бу иродасидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаётгани ачинарли ҳол. Алексей Навалнийнинг таклифи, масалан, ҳақиқий сиёсий дастур эмас, шунчаки норозилик овозларини ташкил қилади. (...) Бироқ, Россияда Навальний жамоаси улар билан иттифоқ тузиши мумкин бўлган демократик кучлар мавжуд. Аммо шундоқ ҳам тарқоқ ҳолдаги рус мухолифатида ҳамма, кўп йиллардан бери ўзи учун курашиб келади. Бу Кремлга қарши овоз беришга тайёр одамларни илҳомлантира олмайди", - дея таъкидлайди Süddeutsche Zeitung.
Манба: Süddeutsche Zeitung
Абу Муслим таржимаси