Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Марк Миллининг айтишича, «Толибон» ҳаракати «ал-Қоида» жангарилари билан алоқаларни сақлаб турибди.
Шу билан бирга, юқори мартабали америкалик хавфсизлик кучлари ходими Афғонистондан янги ҳужумлар таҳдиди давом этишини эълон қилди.
Пентагон вакилининг сўзлари Афғонистон муваққат ҳукумати Маданият ва ахборот вазири муовини Забиуллоҳ Мужоҳиднинг Кобул АҚШдан Афғонистон ва унинг халқига бомбардимон қилиш орқали етказилган зарарни қоплашни талаб қилиши ҳақида баёнотидан сўнг айтилган.
Аввалроқ толиблар янги афғон элчилари фақат мамлакатнинг янги ҳукуматини расман тан олган давлатларга тайинланиши ҳақида маълум қилганди.