"Шанхай ҳамкорлик ташкилотидан кузатувчилар миссияси Ўзбекистон президенти сайлови миллий Қонунчилик ва халқаро мажбуриятлар талабларига жавоб бергани, эркин, қонуний, демократик бўлганини таъкидлайди. Овоз бериш натижаларига шубҳа уйғотган қонунбузарликлар бу сайловларда аниқланмаган", - деди Ашимов брифингда.
Кун аввалида мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижрочи котиби Сергей Лебедев ҳам Ўзбекистон президенти сайлови очиқ ва демократик бўлганини айтган эди.
Ўзбекистонда президент сайловларида овоз бериш 24 октябр куни маҳаллий вақт билан 20:00 (Москва вақти билан 18:00) да якунланди.
Беш киши, жумладан амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилган. Мутахассисларнинг фикрича, у ғалаба учун асосий номзод ҳисобланади.
МСК маълумотларига кўра, сайловларнинг дастлабки натижалари 25 октябр куни маҳаллий вақт билан 16:00 да эълон қилинди.