loader
Foto

Золим Қаддафийнинг ўғли Ливиядаги президентлик сайловларида иштирок етиш учун ариза берди

Ливиянинг ағдарилган собиқ раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сеиф ал-Ислом Қаддафий 24 декабр куни мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйди.

Бу ҳақида «Анадолу» агентлигига Ливия Олий сайлов комиссияси матбуот хизматининг бошлиғи Халид ал-Менаи маълум қилди.

Қаддафий Сабҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган саловларда қатнашиш учун расмий ариза берди, деди у.

Унинг сўзларга кўра, Қаддафийнинг ўғли ариза расмийлаштириш учун Олий сайлов комиссияси офисига шахсан ташриф буюрди.

Бу Сеиф ал-Ислом Қаддафийнинг 2011 йилда отасининг режими ағдарилганидан бери омма олдида илк кўриниши.

Сеиф Ал-Ислом Қаддафий Халқаро жиноят суди (ХЖC) томонидан инсониятга қарши жиноятлар учун қидирувга берилган.

Аввалроқ Ливия ҳарбий прокуратураси ҳам «қотиллик» ва «ёлланма аскарлардан фойдаланиш»да айблаб, Сеиф ал-Исломни ҳибсга олишга ордер берган эди.