Туркияда давлат тўнтаришига уринишда айбланган исломий воиз Фатҳуллоҳ Гулян заҳарланган ва аллақачон ўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақида Гуляннинг тирик эканлигини тасдиқлайдиган унинг FETO ташкилоти видеоёзувини монтаж, деб ҳисоблайдиган Туркия мухолифати янгиликлар портали Oda TV хабар беради.
Oda TV маълумотларига кўра, Гулян 17 ноябрь, чоршанбага ўтар кечаси АҚШнинг Пенсилвания штатидаги ўз уйида заҳарланган. Унинг атрофидагилардан яна бир киши ҳам вафот этган. Вилла ходимларига матбуот билан гаплашиш тақиқланган. Порталда кўрсатилишича, бундай маълумотлар унга махсус хизматлар вакиллари томонидан тасдиқланган.
Аввалроқ FETO ташкилоти Гулян креслода ўтиргани ва намоз ўқигани видеосини эълон қилганди. Oda TV эса ушбу роликни илгарироқ жойланган ва шунчаки Гулян битта кийимда бўлган видеолардан кадрлар қирқиб олинган монтаж деб атади.
Бошқа турк оммавий ахборот воситалари Гуляннинг аҳволи борасида ҳозирча бирор расмий ёки аниқроқ маълумот беришмаган.
Фатҳуллоҳ Гулян арманми?
Хабарларда қайд этилишича, Гулян келиб чиқиши бўйича арман ва унинг боболари бир вақтлар Эрзрумда туркларга, мусулмонларга қарши курашган.
Арман матбуоти «Нурчилар» ҳаракати раҳбари Фатҳуллоҳ Гуляннинг келиб чиқиши арман эканлиги ҳақида мақола чоп этди, дея хабар бермоқда ANS PRESS «Новости Армении»га таяниб.
Нашрнинг маълум қилишича, Гуляннинг келиб чиқиши арман эканлиги ҳақида очиқ ишоралар бир неча йил аввал Туркия Тарих жамиятининг ҳозирда собиқ директори Юсуф Галачўғлу томонидан қилинган. Бу мавзу турк журналисти Мурод Алперен томонидан давом эттирилган бўлиб, у Гуляннинг келиб чиқиши бўйича арман эканлигини ва унинг боболари бир вақтлар Эрзрумда туркларни қириб ташлаганини айтиб ўтган.
Туркиянинг Star нашри 1999 йил 14 июнда Туркия полиция бошлиғи Жавдат Сарал раҳбарлиги остида ёзилган Гулян ҳақида ҳисоботни чоп этган бўлиб, унда Гуляннинг келиб чиқиши турк эканлигига шубҳа билдирилган.
2013 йил 5 июлда Turkishnews.com сайти Гулян ҳақида маълумотлар жойлаштирди, у ерда кўрсатилишича, Гуляннинг бобоси 1915 йил воқеалари вақтида Иброҳим-бей қўлида ишлаган, унга қарши арман ишчилари бош кўтарганида уни ва оила аъзоларини ўлдирган ва ўз жонига қасд қилган. «Фақат Гуляннинг отаси омон қолган, у шахсини яширган ҳолда 18-19 ёшлигида Испири туманига етиб борган, мусулмонча исм олган ва уйланган. Шундан сўнг у туркларни қириб ташлаган арманларни доимо ҳақоратлаб, ўзини диндор мусулмон деб кўрсатарди».
Гуляннинг отаси арман бўлганлиги ҳақида унинг баёноти ҳам дарак беради: «Мен шундай ўғил тарбия қиламанки, уларга ўзларининг дини билан зарба беради» — бошқача қилиб айтганда, Гулян туркларга уларнинг дини – Ислом билан зарб беради.
Гуляннинг келиб чиқиши арман эканлиги ҳақидаги яна бир гап боболарининг ватани билан боғлиқ. Маълумки, Гуляннинг бобоси Эрзурумга Ван кўли яқинида жойлашган, арманлар яшайдиган Хлатдан келган. Гуляннинг бобоси ва унинг оиласи оиланинг шарафи билан боғлиқ воқеа туфайли Хлатни тарк этиб, Эрзрумнинг Басен туманида жойлашгани кўрсатилган.
Гуляннинг асраб олинган ўғли Айюбжян ва унинг рафиқаси Елиф Шафак ҳам муҳокама қилинади. Айюбжян АҚШда таълим олди ва қайтиб келгач, Гулян сектасининг асосий газетаси – «Zaman»да ишлади, ҳозир эса у Radikal нашрининг бош муҳаррири. Айюбжян -арман геноцидини тан олган кам сонли журналистлардан бири.
Гуляннинг келини, машҳур турк журналисти Элиф Шафақ ҳақида шу нарса маълумки, унинг онаси арман.
Абу Муслим таржимаси