loader
Foto

Си Цзиньпин уйғурларнинг ҳуқуқларини поймол қилган мафкурачиси экан

Ҳужжатлар, жумладан, Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг хавфсизлик, демография ва уйғур аҳолисини "жазолаш" зарурлиги ҳақидаги 3 та нутқи аввал ҳам чоп этилмаган ва айрим ҳужжатлар умуман махфийлаштирилган деб ҳисобланган. Қоғозлар Хитой ва уйғурлар бўйича немис олими ва тадқиқотчиси Адриан Зенц ихтиёрига тушиб қолган.

Зенцнинг фикрига кўра, уйғур мусулмонларига қарши дискриминация сиёсати илгари диний масала ҳисобланган, лекин ошкор бўлган маълумотлар айнан Си Цзинпиннинг баёнотидан сўнг Шинжонда уйғурлар ҳуқуқларини поймол қилиш бўйича қарор қабул қилинганини кўрсатади.

2014 йил Хитой етакчиси Шинжон ҳукуматига «диний экстремизм» ҳақида қонунлар ишлаб чиқишга бевосита кўрсатмалар берди, шу асосда кейинчалик сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари ташкил қилинди.

Бундан ташқари, Си Цзиньпин амалдорлардан Шинжонда қишлоқ жойлардаги оилаларнинг болалари мактаб-интернатлар жойланишини талаб қилган. – «Айрим диндор одамлар дунёвий ҳаёт масалаларига аралашмоқда», – изоҳлади ўз талабини ХХР раҳбари, иқтибос келтиради IslamNews сайти The Guardian га таяниб.

Бундан ташқари, тадқиқотчининг таъкидлашича, айнан Си Цзиньпин кўрсатмаси билан уйғур мусулмонларига нисбатан бола туғишни чеклаш ва контрацепцияни мажбурлаш қўллана бошлади.