Олим уларни таққослаб кўриб, Ислом бор жойларда СПИД йўқ экан, ва аксинча, СПИД асосан Ислом йўқ жойларда тарқалган экан, деган хулосага келди.
Биринчи харитада бу касалликнинг тарқалиш ҳудудлари кўрсатилган бўлиб, ранг қанча тўқ бўлса, касаллик шунчалик кенг тарқалгани тасвирланган эди. Иккинчи харитада эса қитъада мусулмон аҳоли тарқалган жойлар кўрсатилган бўлиб, яшил ранг қанча тўқ бўлса, у ерда мусулмон аҳоли шунчалик зич жойлашганини англатади. Бу икки харитани солиштирган тадқиқотчи Ислом СПИДнинг олдини олишнинг энг яхши омили экан, деган хулосага келган.
Ушбу икки харита ёнма-ён туширилган сурат интернет тармоқларида тезда тарқалиб кетди. Уларнинг тагида берилган минглаб изоҳларда «СПИД каби касалликнинг ягона ечими никоҳдир», «Қуръонга эргашсак, ҳеч қачон СПИДга ишимиз тушмайди» каби фикрлар билдирилган.
Дунёнинг ҳеч бир минтақасида СПИД Жанубий Африкадагидек кўп тарқалмаган: у ерда аҳолининг 70 фоизи (35 миллион киши) СПИДга чалинган. Африканинг шимолий қисмида эса аҳолининг аксариятини мусулмонлар ташкил қилади. Миср, Мали, Гвинея каби давлатларнинг 84 фоиз аҳолиси мусулмонлардир.