loader
Foto

Нурсултон Назарбоевнинг жияни ҳибсга олинди

У Қозоғистонда намойишлар бошланиши ортидан, бундан икки кун аввал Миллий хавфсизлик қўмитасининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.

43 ёшли генерал-лейтенант Самат Сатибалдиули Абиш Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг укасининг ўғлидир. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси академиясини ва Россия Ташқи разведка хизмати академиясини тамомлаган.

2010 йил январидан 2015 йил декабригача Абиш кадрлар бўлими бошлиғи лавозимидан Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосаригача кўтарилган.

Бу хабар жуда кўп ОАВларида тарқалган бўлса ҳам бу хабар ўз тасдиғини топмади (Абу Муслим).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР