loader
Foto

Қуръон сақлагани ва болаларга ислом динини ўргатгани учун аёл 14 йилга қамалди

Шинжоннинг Манас туманида яшовчи 57 ёшли Ҳосият Аҳмад 2017 йилда ҳибсга олиниб, номаълум томонга олиб кетилган, бироқ унинг иши ҳақидаги маълумотлар халқаро ОАВга эндигина тақдим этилган.

Ҳосият опа ўз ҳудудидаги болаларга ислом дини асосларини ва Қуръон ўқишни ўргатган ва муқаддас китобнинг 2 нусхасини уйда яширган, бошқа маҳаллий аҳолида эса узоқ вақт давомида Қуръон йўқ эди – диний китоблар хавфсизлик кучлари томонидан мусодара қилинган.

Wionews хабар килишича, махсус хизмат ходимлари Ҳосият опанинг уйига бостириб кириб, бошига қоп кийдириб, номаълум йўналишда олиб кетишган. Шундан бери қариндошлари ва қўшниларидан ҳеч ким кўрмаган.

Аёл айбдор деб топилиб, 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шундан 7 йилини болаларга диндан ўргатгани ва яна 7 йилини Қуръон нусхаларини сақлагани учун, деб ёзади IslamNews.