Нью-Йорк университети профессионал тадқиқотлар мактаби тадқиқотчиси, Hydrogen Europe (Брюссель), BMW (Женева, Мюнхен) электромобиллар бозорини бошқариш соҳасидаги собиқ Европа сиёсат таҳлилчиси Джон Брахт ушбу қийин вазият АҚШ учун қандай имкониятни очишини муҳокама қилади.
Автомобил чипларининг етишмаслиги бир йилдан кўпроқ вақт давомида автомобиль ишлаб чиқарувчиларни қийнаб келмоқда ва глобал автомобиль савдоси кўрсаткичлари 2021 йилда 2019 йил билан таққослаганда пандемиядан олдинги даражага нисбатан 10 фоизга (81 млн дона) пасайди. Таҳлилчиларнинг тахмин қилишича, чипларнинг етишмаслиги 2022 йилда давом етади, аммо йил охирига қадар камаяди. АҚШ президенти Джо Байден маъмурияти ҳатто асосий чипларнинг захиралари рекорд даражага етганини таъкидлади (ҳозир бу аввалги қирқ кунлик захира билан таққослаганда беш кунлик захира), баъзи чиплар учун яримўтказгичлар глобал хариди муддати 25 дан 44 ҳафтагачани ташкил қилади, бу кутиш вақтининг одатий ҳолатидан (10 дан 14 ҳафтагача) сезиларли даражада ошиб кетади.
Охирги йилларда талаб ва таклиф ўртасидаги бундай тафовутлар, шунингдек, автомобиль чипларига инвестициялар етишмаслигида маълум маънода пандемия айбдор. Бироқ экспертлар муаммонинг яна бир сабабини кўрсатади – «аниқ муддатида ишлаб чиқариш» усули, чунки захира кўрсаткичларининг пастлигига боғлиқлик айниқса, асосий таркибий қисмлар етишмаган вақтларда самарадорликнинг пасайишига хизмат қиладиган омил ҳисобланади. Айрим автомобиль ишлаб чиқарувчилар (масалан, Toyota, Ford, GM ва ҳ.к.) бошқалардан (масалан, BMW, Tesla ва ҳ.к.) кўпроқ зарар кўргани Tesla дастурий таъминотни қайта ёзиш орқали чипларни тезда қайта созлаш учун фойдаланган ишлаб чиқариш усуллари, таъминот занжирини бошқариш ва дастурий таъминотга асосланган хусусийлаштириш стратегияларидаги туб фарқларни кўрсатади.
Қайси омил ҳал қилувчи бўлишидан қатъи назар, натижа бир хил: АҚШ, Европа Иттифоқи ва ҳатто Хитойнинг бир нечта фабрикалари чипларнинг етишмаслиги туфайли ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатишига тўғри келди. Натижада, деярли ҳар ой микросхемалар ишлаб чиқаришга инвестициялар тўғрисида битта эълон чиқиб турди. Масалан, Ford каби АҚШ компаниялари Луисвиллдаги завод бир ҳафта ишсиз туриб қолганидан сўнг, маҳаллий чип ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун GlobalFoundries билан ҳамкорлик тўғрисида эълон қилишди. GM Нью-Йорк штатидаги Wolfspeed билан ўхшаш ҳамкорликни эълон қилди. Автомобиль ишлаб чиқарувчилардан ташқари, Samsung ва Intel тегишлича Техаси (17 миллиард доллар) ва Огайода (20 миллиард доллар) чипларга инвестицияларни эълон қилди, TSMC эса Аризонада завод қурмоқда (12 миллиард доллар). Ва ниҳоят, Байден маъмурияти "чиплар тўғрисида қонун лойиҳаси" ни якунлади (гарчи у ҳали ҳам Конгресс розилигини кутаётган бўлсада), бу АҚШдаги чип бозорини ривожлантириш учун 52 миллиард доллар инвестиция киритишга имкон беради.
Ушбу чора-тадбирлар ўрта муддатли истиқболда чипларнинг етишмаслигини камайтириши мумкин. «Аниқ муддатида ишлаб чиқариш»дан асосий таркибий қисмлар захиралари бўйича қаттиқроқ талабларга - Ford бош директори Джим Фарли якинда Bloomberg га берган интервьюсида таъкидлаган стратегияга ўтиш - қисқа муддатда тўсиқларни камайтириши мумкин. Компанияларнинг дастурий таъминот базасини ошириш йўлни танлаши анъанавий автомобил ишлаб чиқарувчиларга чипларни қайта созлаш учун кўпроқ имкониятлар беради, буни 2021 йил 936 минг миқдорида яна бир электромобиллар етказиб бериш борасида рекорд қўйган Tesla компанияси мисолидан кўриш мумкин. Бироқ, электромобилларга ўтиш жадаллашиб бораётгани ва электромобилларнинг ўзи бензин ёки дизелли автомобилларга қараганда икки баравар кўп чипларни талаб қилиши сабабли, узоқ муддатли стратегия зарур.
Чип ишлаб чиқариш иқтисодиёти ва геосиёсат баъзи тушунчаларни беради. Геосиёсий нуқтаи назардан, яримўтказгичларни етказиб бериш бозорнинг 80 фоизини назорат қилувчи ТМСC ва Самсунг каби бир нечта асосий компаниялар қўлида тўпланган. Иқтисодий нуқтаи назардан, уяли телефон чипларига бўлган талаб автомобиль чипларига бўлган талаб билан тўғридан-тўғри рақобатда, чунки чип ишлаб чиқарувчилари юқори даромадлилик туфайли автомобилларга эмас, балки телефонларга етказиб беришни афзал кўришади, бу эса ҳозирги вақтда яримўтказгичларга глобал талабда автомобилсозлик секторининг улуши атиги саккиз фоизини ташкил қилишини тушунтиради. Бу АҚШ учун асосий устунликни таъминлайди, чунки чип ишлаб чиқарувчилар Европа Иттифоқи каби иккиламчи бозорларга эмас, балки АҚШнинг юқори технологияли бозорига осонгина жалб қилинади ва бу афзаллик охир-оқибат автомобил саноатига ҳам тааллуқлидир. Бу "Европа чиплари тўғрисидаги қонун" кенг танқид қилингани ва яримўтказгичларга миллиардлаб доллар инвестиция киритилиши Европа Иттифоқида эмас, балки АҚШда эълон қилинганининг сабабларидан биридир. Ҳатто Хитой сиёсатчилари ҳам келажакда яримўтказгичларга қарамликдан асабийлаша бошладилар, чунки Хитой аллақачон АҚШ ва унинг иттифоқчиларига таянадиган глобал саноатдан 300 миллиард доллардан ортиқ чипларни импорт қилмоқда.
Электромобилларга ўтишда Қўшма Штатлар аккумуляторлар ишлаб чиқариш, муҳим фойдали қазилмалар қазиб олиш ва қайта ишлаш учун Хитойга пойгада ютқазмоқда. Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, литий, кобальт, никел, мис ва нодир элементлар каби батарея компонентлари асосан Хитойда қайта ишланади (70-80 фоиздан ортиқ). Бошқа томондан, ҳозирги яримўтказгичлар бозорининг атиги 12 фоизи назорат қилинишига қарамай, қувватларнинг тез ўсиши келгуси беш йил ичида Қўшма Штатлар ҳар тўрт глобал чиплардан биттасини етказиб беришига олиб келиши мумкин. Натижада, Қўшма Штатлар асосий устунликни қўлга киритиши мумкин бўлган битта майдон (электромобиллар пойгаси ва нафақат унга нисбатан) яримўтказгичлар - юқори қўшимча қийматга эга стратегик бозор бўлиши мумкин, уни ҳар қандай тарзда кенгайтириш ва иложи борича қўллаб-қувватлаш керак.