loader
Foto

Киевни Россия қўшинлари қуршаб олгани ҳақидаги хақидаги хабар фейк экан

«Киевни рус қўшинлари қуршаб олгани ҳақида кўплаб оммавий ахборот воситаларида янги сохта маълумотлар тарқалмоқда. Руслар бу ҳақда фақат орзу қилишлари мумкин. Киев бутунлай Украина қўшинлари томонидан назорат қилинади, Киевга бемалол кириш мумкин. Ҳа, шаҳар четида айрим жойларда тўқнашувлар давом этмоқда, оғир жанглар бўлди. Лекин биз пойтахтимизни бермаймиз. Бу бизнинг пойтахтимиз. Бу бизнинг мамлакатимиз", деди у.

Подолякнинг қўшимча қилишича, Россия ҳарбийларига бу ерда жой йўқ. Унинг таъкидлашича, улар мамлакатни тарк этишлари ва «ўзлари билан минглаб аскарларининг жасадларини олиб кетишлари керак, уларнинг аксарияти шунчаки далаларда чириб ётибди».

«Биз уларни ҳисоблай олмаймиз ва тўплай олмаймиз, чунки жанглар кўп жойларда давом этмоқда. Руслар бу ҳақиқатни ҳеч қандай сохта нарсалар билан тўсиб қўя олмайди», - дея таъкидлади Подоляк.

Кеча Associated Press агентлиги Киев мэри Виталий Кличкога таянган ҳолда, гўёки Киев қуршаб олинган ва фуқароларни эвакуация қилишнинг имкони йўқ, деб эълон қилди, лекин спикер Оксана Зиновьева мэрнинг сўзлари нотўғри етказилган, деб айтди. «У бироз бошқача айтганди. Нотўғри етказишган», — деди у.

Киев мудофаа қўмондони, генерал-полковник Александр Сырский бугун эрталаб Россия босқинчи кучлари пойтахт мудофаасини ёриб ўтишга барча уринишлари муваффақиятсиз чиқди, деб маълум қилди.

Комендантлик соати давомида шаҳар атрофида шахсий транспортда ҳаракатланиш тақиқланади, фақат махсус рухсатномаларга эга бўлганлар бундан мустасно. Бу вақтда кўчада бўладиган одамлар диверсиячи гуруҳлар аъзолари ҳисобланади, чунки Киев ҳарбий ҳолатда яшамоқда.

Киев Давлат шаҳар маъмурияти Украина пойтахтида жамоат транспорти йўлини эгаллаш қатъиян тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди.

"Жамоат транспорти йўлида ҳаракатланадиган автомобиллар разведка-диверсия гуруҳлари транспорти ҳисобланади! Жавоб ҳам тегишлича бўлади", - дейди КГГА.

Махсус юк, жамоат транспорти, ҳарбий техника ва тез ёрдам машиналари бўлган автомобиллар жамоат транспорти йўлидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.