Кремл "махсус операция" деб атаган Украина билан уруш муваффақиятсизликка учраган бир пайтда Россия президенти Владимир Путин томонидан қурилган режимнинг ичи кетди. Хавфсизлик кучлари ва ҳарбийлар ўртасидаги кураш авж олди.
Бу ҳақида 11 март куни РФ Давлат думасининг собиқ депутати Илья Пономарев хабардор манбаларга таяниб маълум қилди.
“Путин ФСБнинг 5-хизматига қарши репрессияларни бошлади”, деб ёзган Пономарев. Унинг аниқлик киритишича, ушбу хизмат ФСБдаги хорижий разведка учун жавобгардир. Бундан ташқари, Украина унинг масъулият зонаси эди.
Манбага кўра, 5-хизмат бошлиғи Беседа, унинг ўринбосари Болюх ва тезкор ахборот бошқармаси бошлиғи уй қамоғига олинган.
"Москвада армия ва хавфсизлик ходимлари ўртасидаги кураш ва Украинадаги фиаско учун жавобгарларни қидириш кучаймоқда", деб Пономарев вазиятни тушунтирди.
Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари Украина билан узоқ муддатли урушни режалаштирмаган. Кремлнинг режалари Киевни эгаллаб олиш ва Украинанинг амалдаги расмийларини қувиб чиқариш билан бир лаҳзада блицкриг ўтказишни ўз ичига олган. Ушбу сценарий бутунлай муваффақиятсиз бўлди.
Мутахассисларнинг фикрича, бунга Кремлнинг Украинадаги вазиятни нотўғри баҳолагани сабаб бўлган. Руслар Украина армиясининг даражасини, шунингдек, Украина халқининг қаршилик кўрсатишга тайёрлигини паст баҳоладилар. Бу тезкор маълумот тўплаган махсус хизматларнинг аниқ муваффақиятсизлиги. Бу амалиётлар учун катта пуллар ажратилган, аммо бу пулларни коррупциялашган амалорлар талон-тарож қилишган.