Телеканал суҳбатдошларига кўра, Россия сўраган ёрдам орасида Қўшма Штатларда Meal, Ready-to-Eat (MRE. сўзма-сўз – истеъмолга тайёр овқат) деб аталадиган қуруқ паек ҳам бор.
"Сўровда, ҳарбий таҳлилчилар ва расмийларнинг фикрига кўра, Россиянинг Украинага чуқурроқ кириб боришига тўсқинлик қиладиган ва Россия қуролли кучларининг тайёрлиги ҳақида саволлар туғдирадиган жиддий логистик муаммолар таъкидланган", деб ёзади CNN.
Манбалардан бири Хитой озиқ-овқат етказиб бериш талабини қондириши мумкин, чунки бу Ғарб провокация сифатида қабул қиладиган ҳарбий ёрдамни таъминламайди.
Ғарб расмийси ва америкалик дипломат CNNга айтишича, АҚШ маълумотларига кўра, Хитой «Россияга сўралган ҳарбий ва молиявий ёрдам билан таъминлаш учун очиқлигини кўрсатди». Шу билан бирга, разведка маълумотлари билан таниш бўлган америка расмийлари телеканалга Хитой буни амалга оширадими ёки йўқми - ҳали маълум эмаслигини айтишди.
Financial Times хабар қилишича, АҚШ маълумотларига кўра, босқинчи-мамлакат Хитойдан ракеталар, учувчисиз учиш аппаратлари ва зирҳл техника сўраган, Хитой эса «ижобий жавоб берган».