loader
Foto

Қозоғистон Украинага инсонпарварлик ёрдами юборди

Қозоғистон Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан берилган баёнотга кўра, бугун эрталаб Алмати аеропортидан Украинага кўпчилиги дори-дармондан иборат инсонпарварлик ёрдамининг биринчи қисми жўнатилган.

Баёнотда, Украинага 17 турдаги дори-дармондан иборат 28,2 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилиши қайд этилди.

Ушбу ёрдамларнинг Украинага Полша орқали юборилиши билдирилган баёнотда:

“Қозоғистон ҳукумати бунинг учун Украинага халқаро инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш марказлари жойлаштирилган қўшни давлатлар билан келишди. Ёрдамнинг иккинчи қисмини эртага юборамиз”,-дейилган.