loader
Foto

Элита ҳашаматининг метафизик асослари

Аммо бу муаммони соддалаштиришдир. Ҳақиқатда, улар бу дунёнинг Шаҳзодаси учун солиқ йиғадиган ўлпончилардир. Ҳашамат ва гўзаллик Люцифер, Иблис, Аполлоннинг хусусиятлари бўлиб, улар ҳақиқий мўминларни васвасага солмасликлари керак.

Сўнгги пайтларда ҳокимият ҳаддан ташқари истеъмол қилишдан бутунлай ақлини йўқотган вакилларини кўпроқ фош қилмоқда. Миллион долларлик квартиралар, кўчмас мулк, яхталар ва ҳоказо. Лекин гап нафақат ўз эгаларини, балки итларини ҳам олиб юрадиган олтин унитазли ақл бовар қилмайдиган самолётлар ҳақида гап кетганда, одамлар бу жинниликнинг моҳияти нимада эканига ҳайрон бўлишади. Ахир бундай нарсалар бошқа ҳеч қаерда учрамайди. Илгари, албатта, шунга ўхшаш нарсани ҳиндистонлик рожалар орасида ҳам учратиш мумкин эди, улар чиндан ҳам атрофига олмослар сочган, казиноларда катта миқдорда пул ютқазган, мустамлакачи Британия расмийлари эса уларни бу ҳаддан ташқари ҳашаматда, ҳаддан ташқари истеъмолда, улкан маблағларни беҳуда исроф қилишда рағбатлантирган. Аммо рожалар учун ҳам буларнинг барчаси ўтмишда, лекин Россияда бу давом этмоқда. Одамлар ўзларига савол беришади: улар руҳий касалми, қанақа ташхис уларда? Одамга, айтайлик, олтин унитазли эллик ёки ҳатто юзта самолёт нимага керак? Нима учун итларни бутун дунё бўйлаб бу самолётларда олиб юриш керак? Нима учун катта миқдордаги кўчмас мулкни йиғиш керак, уларнинг кўпчилигига одам ҳатто бормайди ҳам, у ерда яшаш у ёқда турсин?!

Аслида, жавоб у қадар оддий эмас, чунки бу ерда қандайдир метафизик нозиклик бор. Негаки, ҳокимият шайтон фойдасига, иблис фойдасига ишлайдиган ўлпончилар ролини ўйнайди. Иблис инсониятга ўлпон солади, бу сайёрада яшаш учун, бу ер юзида яшаш учун ижара ҳақи олади, худди лендлорд ўз ижарачиларидан пул тўплагандай. Шу билан бирга, ижара ҳақи ҳар доим кўтарилади. Ва у шундай кўтариладики, барча одамларнинг бу дунё шаҳзодасига тўлаш учун биргаликда, жамоавий ишлаб топиш имкониятлари бу ижаранинг ўсишига мос келмайди. Бу битта жиҳат. Инсониятдан солиқ йиғадиган ўлпончилар бўлиниб ҳаракат қиладилар, ҳар бири унинг назорат остидаги инсониятнинг ўз қисмидан ўлпон йиғади, кейин буларнинг барчаси Дажжолни қарши олиш қўмитасини тайёрлаш учун "умумий жамғарма" га ўтади.

Аммо кўп нарса уларнинг қўлларига юқ бўлиб қолади, ўлпончилар тўпланган ресурсларнинг катта қисмини чўнтагига уршади. Бу иккинчи жиҳат. Ўлпончилар нуқтаи назаридан, буларнинг барчаси гўёки қонунийдир. Ҳатто инсонпарварлик ёки хайрия жамғармалари учун маблағларни йиғиш, унинг баъзи низомларида йиғилган пулнинг 80 фоизи пул тўпловчилар чўнтагига тушишини назарда тутади. Бундай низомлар мавжуд ва принципиал жиҳатдан бундай жамғармағлар тизими ва бундай йиғимлар ўғирлик ва фирибгарликни назарда тутади.

Аммо яна одамлар нима учун ресурсларни қўлга киритган амалдорлар ва ўлпончилар, Дажжолнинг хизматкорлари ўғирлик қилишларини тушунишади. Одамлар нима учун ўғирланган нарсаларни бемаъни истеъмолга айлантираётганини билишмайди. Нега, масалан, яхта узунлиги 150 метр эмас, балки 180, кенглиги 20 метр эмас, балки 25. Бу, албатта, ўнлаб ва юз минглаб долларлардан қимматроқ, лекин аслида энг каттасидан 30 метр узунликдаги яхта буюртма берган одамни ютади? Нима учун у олтин унитаз қўяди, ҳаммом ва ҳожатхоналарда махсус мармар ишлатади ва ҳоказо? Саудияликларнинг ҳашамати, Бруней султонининг ҳашамати, уларни бунга нима ундайди?

Аммо ҳақиқат шундаки, бу солиқчилар маълум кучлар, уларнинг руҳиятини ушлаб турувчи ва қаттиқ назорат қилувчи кўринмас кучлар назорати остида. Ва бу кучлар ўз навбатида бу ҳашаматни истеъмол қиладилар. Оператор, тана ҳисобланган шахс истеъмол қилмайди, балки уни бошқарадиган руҳий монада истеъмол қилади.

Шуни эсда тутиш керакки, ҳашамат ёруғлик элементи билан боғлиқ. Агар сиз ҳашаматни қандай тасаввур қилишингиз ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, унда сиз дарҳол ёруғлик, ёрқинлик билан тўла, у ерда жуда кўп кристалл, жуда кўп олтин бўлган маконни тасаввур қиласиз. Олтин худди қуёшга ўхшайди. Ёруғлик ҳашаматнинг асосий элементи бўлиб, табиийки, ҳашамат орқали, ёруғлик орқали гўзаллик тушунчасининг ўзи амалга оширилади. Гўзаллик, баъзи вазирлар, баъзи султонлар ёки амирлар каби баъзи одамларнинг нотўғрилигида жуда муҳим мавзудир. Гап шундаки, гўзаллик шайтоннинг хислатидир.

Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки шайтонни кўршапалак қанотлари ва жун билан қопланган қизил-жигарранг териси бўлган йиртқич ҳайвон сифатида қабул қилиш ва тасвирлаш керак эмас, пастки дунёдан келган жинлар шундай кўринади, улар кўпинча ёвузликнинг тимсоли деб адашади, лекин уларнинг иблисга алоқаси йўқ. Иблис - Аполлон Мусагет, у Эрон тасаввуфининг нурли одами, у тонг юлдузи, у барча мавжудот ҳолатларини мукаммал бирлаштирган Ер ва Осмон одамидир. Ва, албатта, ёруғлик бирикуви. Яъни, аслида, шайтон уйғунликдан, эстетикадан, гўзалликдан, ёрқинликдан ва бошқа шунга ўхшаш куч, қудрат, мўл-кўллик ва ҳашамат ғояси билан боғлиқ бўлган нарсалардан ажралмасдир.

Борлиқга шўнғиб кетган одамлардаги буюклик ғояси билан гўзаллик ва ёрқинлик ғояси бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Борлиқ порлаши керак. Бинобарин, ҳокимият тепасида турган ва ўз лавозимидан мақсадни, ўлпончи сифатидаги вазифасини кескин ҳис қилган инсонлар ўз позициясини, экзистенциал ҳолатини мана шундай кўзга кўринган тасвир ва гўзаллик тоифаларида акс эттириши шарт. Бу итлар нима учун олтин «бўйинбоғ» билан юришлари ва энг қиммат бизнес-жетларда учишлари мумкинлигини тушунтиради. Чунки булар шайтон метафизикасининг жиҳатлари бўлиб, бу борлиқ Буюк Зотда, яъни Тонг юлдузи, люцифер, яъни ёруғлик ташувчисида жамланганлигининг бир кўринишидир. Шунда олтин ва бошқа барча ортиқча нарсалар тушунарли бўлади.

Ҳашамат борлиқнинг атрибутидир, борлиқ эса руҳга қаршидир. Ва шунинг учун ҳам доим яккахудолик анъаналари, ягона Худонинг ваҳийсига асосланган яккахудолик динлари дабдабага, ёруғ метафизикага, нур ва ёруғлик эстетикасига қарши бўлган ёки ҳеч бўлмаганда бунга ниҳоятда шубҳа билан муносабатда бўлган. Нега биринчи рошид халифалар йиртиқ ва ямоқ кийимларда юрган? Шунинг учун ҳам. Зеро, Аллоҳ таолонинг буюклиги ғояси борлиқнинг буюклиги тамойилларидан, биз ташланаётган борлиқнинг буюклиги тамойилларидан шу қадар ошиб кетганки, у фақирликка ўхшайди. Аллоҳ ўзини "қашшоқлик" қилиб кўрсатади, чунки у биз бу ерда топадиган нур ва улуғворликка сиғмайди. Ва агар биз ёруғлик ва буюкликни топсак, бу аниқ шайтоннинг аломатларидир.

Шунинг учун ҳукмрон доиралар билан боғлиқ коррупция шунчаки мазали овқатланиш ёки Куршевел каби бирон бир курортда дам олиш истаги эмас. Коррупция Маммонга хизмат билан боғлиқ. Кўпчилик учун бу шунчаки сўзлар, шунчаки унинг остида ўғирлик ва пора яширинган метафора. Йўқ, Маммонга хизмат қилиш Шайтоннинг жиҳатларидан бирига хизмат қилишдир. Бу эстетикага хизматдир, бу айнан ўша гўзалликка, ўша гўзаллик ва нурланиш тамойилига хизмат, бу Раббийга нафрат ва Руҳга нафратнинг ажралмас хусусиятидир.

Маммонга хизмат қилиш, Олтин Бузоққа сиғиниш ва бошқалар тасвирлари бир ғоянинг, инсон яратилган кирни енгиш ғоясининг бир қисмидир, чунки иблис Одам алайҳиссаломга таъзим қилишга буюрилганида Аллоҳ таолога айтади: "Сен мени оловдан, уни эса лойдан яратдинг" (Қуръон). Шайтон томонидан унга хизмат қилиш учун тайинланган одамларнинг бир қисми юқори қаватга жойлаштирилган ва, табиийки, оловга яқинлашишни хоҳлайди. У гўлаҳдан чикиб тахтга ўтиришни хоҳлайди. Аммо лойдан ясалган жонзотлар оловга яқинлаша олмайди, бу қаттиқ оғриқ билан боғлиқ.

Ўз навбатида, олтин лой даражасида эришиш мумкин бўлган оловга максимал яқинликдир. Қўрғошиндан олтингача. Шунинг учун, биз ҳаддан ташқари истеъмол қилиш нуқтаи назаридан топадиган ҳамма нарса литургия шаклидир. Айтишингиз мумкин, улар ҳаддидан ошяпти, уларнинг қиладиган иши йўқ, бу одамларда қандайдир маънавий бўшлиқ пайдо бўлиб, маъносиз ҳаётини мана шундай параноид бойлик сафсатаси билан тўлдиради. Унчалик ҳам шундай эмас. Дарҳақиқат, улар ўзларини биз Буюк Зот деб атайдиган зотнинг, яъни бу дунё Шаҳзодасининг коҳинлари деб билишади. Литургияни ўтказадиган коҳинлар ва шунинг учун улар ўзларининг ҳаётларини бой ва тўла ҳис қиладилар, чунки "ишдаги" ҳар бир руҳоний буни ҳис қилади.

Бу ерда биз, яккахудочилар, биз шунчаки йиртқич бир бадбахт билан эмас, балки айнан ҳашаматга, ҳаддан ташқари истеъмолга, олтинга, гўзалликка, эстетикага, Руҳга қарши бўлган ҳар бир нарсага таянадиган Дажжол келиши номи билан аниқ ташкил этилган корпоратив фитна билан шуғулланаётганимизни аниқ тушунишимиз керак.

Гўзаллик - Руҳнинг душмани. Гўзаллик дунёни қутқариши мумкин, лекин у инсониятни йўқ қилади.

Ҳайдар Жамол

Абу Муслим таржимаси