loader
Foto

Путин Ғарбга "яшин тезлигида зарба бериш" билан таҳдид қилди

Унинг таъкидлашича, стратегик хавф юзага келганда яшин тезлигида зарба беришга оид барча қарорлар қабул қилинган.

Россия раҳбари Украинадаги махсус операциянинг барча вазифалари тарихий истиқболда Россия ва Донбасс халқига тинчлик ва хавфсизликни кафолатлаш учун сўзсиз бажарилишига ишонтирди. Унинг сўзларига кўра, рус аскарлари ва офицерлари "ватанимиз узра хавф солаётган реал хавфни" бартараф қилиб, "бизнинг ҳудудимизда, аммо бировнинг сценарийси бўйича содир бўлиши мумкин бўлган" кенг кўламли можаронинг олдини олди.

Путиннинг таъкидлашича, дўстона бўлмаган давлатлар русофобия ва неонацистларга таяниб, қўшни давлатни доимий равишда Россияга қарши давлатга айлантирган. Москванинг бу ҳаракатларга муносабати тўғри ва ўз вақтида бўлди, бу сўнгги воқеалар ривожини, жумладан, Киевнинг ядро қуролига эга бўлишга даъволарини, Украинада Ғарб биологик лабораторияларининг топилишини ва қурол етказиб беришни тасдиқлайди, дея қўшимча қилди президент.

Россия 24 февраль куни Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операцияни бошлади. Путин таъкидлаганидек, унинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирлаш ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш"дир.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба беради, тинч аҳолига ҳеч нарса таҳдид солмайди. Операциянинг асосий мақсади Донбассни озод қилиш деб аталди.