Россия ТИВ сайтида эълон қилинган баёнотида Лавров Афғонистоннинг янги расмийларининг кўп йиллик жанговар ҳаракатлардан сўнг тинч ҳаётга қайтишга, иқтисодиётдаги вазиятни нормаллаштиришга, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган ҳаракатларини қайд этди.
Бундан ташқари, вазир ушбу исломий мамлакатнинг янги ҳокимиятлари ўзаро қадамлар ташлаётган Москва билан ҳамкорликни ривожлантиришга дарҳол тайёр эканини эълон қилганига эътибор қаратди.