loader
Foto

Пекинда COVID-19 янги ўчоқлари

Уларнинг аниқлик киритишича, «пандемияга қарши курашда сезиларли ютуқларга эришилди, аммо шаҳарда COVID-19 ни назорат қилиш ва олдини олиш билан боғлиқ вазият қийин бўлиб қолмоқда».

Пекин маъмуриятининг расмий вакили Сюй Хэцзянь:

"Пекинда нуклеин кислоталар учун бир неча турдаги синовлар ўтказилди ва шаҳар бўйлаб вирусни юқтиришнинг яширин занжирлари топилди".

22 апрелдан бери Пекинда 500 га яқин инфекция ҳолатлари аниқланди. Таътил пайтида - 1 майдан 4 майгача - ҳокимият буйруғи билан шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказилмади ва кўнгилочар жойлар ишни тўхтатди. Пайшанба куни бу тақиқ муддатсиз узайтирилди. Паркларга ташриф буюрувчилар сони яримга қисқартирилди. Мактаблар ва университетларда таълим масофадан олиб борилади.