loader
Foto

Қуръон ва фан: илгари кун ва тун алмашиниши қандай тезлик билан рўй берган?

Мўъжизакор оятлар

Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтадики: «Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби–Аллоҳ буюкдир» (Аъроф сураси, 54).

Бошқа бир оятда айтилишича: «Аллоҳ сиз кўриб турган осмонни устунсиз кўтарган, сўнгра аршга эга бўлган, қуёш ва ойни Ўзига бўйинсундирган зотдир. Ҳар бири номланган ажалгача юрадир. У ишнинг тадбирини қиладир, оятларни муфассал этадир. Шоядки Роббингизга мулоқот бўлишга ишонч ҳосил қилсангиз.» (Раъд сураси, 2).

Бу оятлар шарҳи ва улар ҳақида мулоҳазалар

Ибн Касир: «Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир» сўзларини шарҳлар экан, айтади: «Бу қоронғулик ёруғлик туфайли йўқ бўлади, ёруғлик эса қоронғулик туфайли йўқ бўлади. Улар бир-бирининг ортида шошилган ҳолда бир-бирини таъқиб қилади. Улар бир-биридан ортда қолмайди, агар уларнинг битта йўқолса, иккинчиси албатта пайдо бўлади». Савол туғилади: нима учун биринчи оятда «Уни шошилиб қувлайдир» деб айтилган, иккинчисида эса айтилмаган? Ушбу илмий ҳақиқат ҳақида ўйлаб кўринг ва уни Қуръон оятлари билан боғланг.

Илмий ҳақиқат

Замонавий илм-фан Ер яратилиши билан шу ондан бошлаб доимий равишда айланишини аниқлаб берган. Унинг айланиш тезлиги жуда юқори бўлган, лекин аста-секинлик илан пасая бошлаган ва ҳозирги пайтда Ер ўз ўқи атрофида 24 соат ичида айланиб чиқадиган даражада тўхтаган. Энди сизга тушунарли бўлиши керакки:

Биринчидан, Қуръони каримда «Аъроф» сураси «Раъд» сурасидан олдин келади.

Иккинчидан, «Уни шошилиб қувлайдир» ибораси фақат биринчи сурада фойдаланилади ва иккинчисида фойдаланилмайди.

Учинчидан, замонавий илм-фан дастлаб Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлиги юқори бўлгани ва аста-секинлик билан пасайганини аниқлади.

Энди, умид қиламанки, нима учун биринчи сурада «Уни шошилиб қувлайдир» ибораси қўллангани ва иккинчи сурада қўлланмаганининг сабаби сиз учун тушунарлидир.