loader
Foto

ЕОИИда бирлик бузилди: Қозоғистон Россия Федерациясига ёқмайдиган тақиқ жорий қилди

Қозоғистон ҳукумати бундай ҳаракатлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) божхона қонунчилигига зид эканини айтиб, Россия Федерацияси ва Беларус юк ташувчиларга Европа Иттифоқидан товарлар олиб киришни тақиқлади.

Қозоғистон томони Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 27 мартдаги қарорига ишора қилди, унда Европа ташувчилардан мамлакатга олиб ўтилган юкларни етказиб беришга йўл қўйиб бўлмаслиги айтилган, дея хабар беради Беларус халқаро автомобил транспорти уюшмаси.

Бошқача айтганда, Қозоғистон ҳукумати аввалроқ учинчи мамлакатлар (Европалик) ташувчилар томонидан Россия Федерацияси ва Беларусга етказиб берилган юкларни республика ҳудудига олиб ўтувчи россиялик ва беларуслик юк ташувчиларни қўлга олиш ниятида.