Россияда келажакни режалаштириш ўрнига улар СССРнинг қоронғу даврларини қайтариш учун курашни давом эттирмоқдалар. Ҳукмрон «Единая Россия» партиясидан Давлат Думаси депутати, Евгений Федоров, Кремл эгасининг эътибор учун рақобатлашишга қарор қилди ва Литванинг "мустақиллик бекор" тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди.
Литва ташқ ишлар вазири Инна Габриелюс Ландсбергиснинг баёнот беришича, Москванинг бундай ҳаракатлари фақат бир нарсани тасдиқлайди – мамлакат тажовузкордан ҳимояланишга тайёрланиши керак. Боз устига, Украинага қилинган ҳужум Россияни "ҳайвонлар бошқараётган давлат" эканини айтмоқда, деб ёзади Delfi.
"Сиёсатда улар инсоний қонунлар асосида иш тутмаётганига ҳайрон эмасман. Биз шунга яраша муносабат билдиришимиз керак", - дейди Ландсбергис.
Консерватив депутат Радвиле Моркунайте-Микуленене шарқдаги қўшни мамлакат умидсизлик босқичига кирганига ишончи комил: "Балки улар кимнидир қўрқитаман деб ўйлашаётшгандир?”
Сиёсатчи сўнгги пайтларда Россиядан тушунтириб бўлмайдиган ҳар қандай ҳийла-найрангни кутиш мумкин, деб ҳисоблайди. Масалан, Россия Федерациясида улар ҳатто Ойга бўлган ҳуқуқни талаб қилишлари мумкин, аммо бу уларнинг даъвоси бўлиб қолаверади.
Литва президенти офиси Москванинг "бемаънилиги"ни муҳокама қилишни ҳам истамаяпти.