loader
Foto

Ўзгалар эътирофи

 "...Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!)...” (Рум сураси 30-оят.)

Даҳрийларга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам насиба йўқ. Чунки улар фитратларига қарши чиқишди, иродаларидан узилишди, Аллоҳ ер юзида жорий қилган қонунини тан олишмади.

Замонамиз олимларидан бири айтади: “Совет Иттифоқи тарқалиб кетишидан икки йил олдин Вашингтондаги “Исломий фикр” институти устозларидан бири билан учрашдим. У бир нечта оятларни менга ўқиб берди:

“Биринчи марта унга имон келтирмаганларидек, қалблари ва кўзларини тескари қилиб қўямиз ва ўз туғёнларида гангиб юрган ҳолларида уларни тарк этамиз”(Анъом сураси 110-оят).

“Шунда Аллоҳ уларнинг (макр билан қурган) биноларини пойде-ворлари билан қўпориб ташлади. Бас, том ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган (кутмаган) томондан азоб келди”(Наҳл сураси 26-оят).

“Бас, улар (шукрдан) юз ўгиргач, Биз улар устига тўғон билан (тўсиб қўйилган) селни (очиб) юбордик ва уларнинг боғларини аччиқ мевали, юлғунзор ва сийрак бутазор “боғлар”га айлантириб қўйдик” (Сабаъ сураси 16-оят).

“Биз (уларнинг) ҳар бирини ўз гуноҳи билан тутдик”(Анкабут сураси 40-оят).

“ Бас, у (азоб) уларга ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан келади” (Шуаро сураси 202-оят).

Доктор Оиз Қарнийнинг

"Ўкинма" китобидан