loader
Foto

Ҳиндистон вазири "муқаддас дарё" дан сув ичиб, шифохонага тушиб қолди

Штат ҳукуматининг расмий твиттеридаги хабарда Бҳагван Манн Кали-Беин деб номланувчи дарёдан бир стакан сув ичгани кўрсатилган. Кўплаб сикҳлар дарёни муқаддас деб билишади, вазир эса, гарчи у ифлосланиб кетган бўлса ҳам "муқаддас" дарёдан ичимлик суви мутлақо хавфсизлигини исботлашга қарор қилди.

"Муқаддас Кали-Бейнни тозалашнинг 22 йиллигига бағишланган тадбирда Бҳагвант Манн штатдаги барча дарёлар ва дренажларни тозалаш кампаниясини эълон қилди. Вазир, бу эзгу иш учун маблағ етишмасада, одамларни уни қўллаб-қувватлашга ва уни оммавий ҳаракатга айлантиришга чақирди", дейилади хабарда.

Сешанба куни 48 ёшли Манн хабарларга кўра, қаттиқ қорин оғриғи билан Деҳлидаги Indraprastha Apollo касалхонасига ётқизилди.

Унинг офиси касаллиги ҳақида баёнот бермади, унинг март ойида Панжоб штатидаги сайловларида ғолиб бўлган Аам Аадми партияси эса, у мунтазам текшириш учун касалхонага бориб, пайшанба куни чиқариб юборилганини айтди.

Аммо бу, айниқса Ҳинд шовинистлари мусулмонларни соғлиқни сақлаш душмани сифатида кўрсатишга ҳаракат қилаётганини ҳисобга олиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ушбу кулгили ҳақиқатни қайд этишга тўсқинлик қилмади.