Косово ҳукуматида бундан олдинги ҳукуматда тараққиёт вазири бўлган депутат Энис Керван “Косово мустақил республика. Биринчи мақсадимиз қисқа вақт ичида ЕИга аъзо бўлиш. Бу билан бирга НАТО аъзолиги учун расмий ариза билан мурожаат қиламиз” деб гапирди. Украинадаги вазиятга эътибор қаратган Керван “Ҳозира у ерда қонли ҳисоб-китоб бўлмоқда. Украина халқини Косоволиклар жуда яхши тушунади. Шунга ўхшаш сценарий бизнинг устимизда тузилмоқда. Биз ҳеч қандай урушни истамаймиз. Косово халқи ва ҳукумати сифатида глобал кучларнинг ҳисоб-китоб қиладиган майдонига айланишни истамаймиз” деди.
Енис Керван Москва ҳозирда серблар ва Косоволиклар ўртасида зиддият кучайишидан манфаатдор эканлигини ва серб миллатчилиги тушунчаси билан минтақани алғов-далғов қилиш режаси борлигини билдирди.