loader
Foto

Туянинг биологик хусусиятлари

 Бу оятни ўз ичига олган "Ғошия" сураси (88-сура) Қуръони каримнинг маҳшарни эълон этишига рамзий ишора бўлиб, ғошия - инсонларда катта нотинчлик уйғотган дард, демакдир. Бир ёқдан маҳшар қўрқуви, иккинчи ёқдан гуноҳкорлик хавотирини билдиради ва энг муҳими бу оят бугунги инсонларга бўлакча бир хитоб эта олиш сирига ҳам эга.

Энди туянинг сирларини бирма-бир кўриб чиқайлик:



1. Туя ҳамма ҳайвонлардай оддий бир жонивор бўлиб кўринади-ю, аммо унда қанчадан-қанча сирлар яширинган. Туя айниқса, Дарвиннинг ҳайвонот оламида эволюция назариясини бутун ҳаёти билан инкор этади. Оқиллар ва олимларга нозли-нозли ўгирилиб, маъюс-маъюс қараб, бундай эволюция мумкин эмас, деяётгандай кўринади.

а) Туя эволюциячиларнинг табиий танланма қонунига тўғри келмайдиган ҳайвон туридир. Биринчидан, у йирик жуссали. Ҳимоя системаси ҳам йўқ. Ўсимлик билан овқатланишига қарамай, яшайдиган жойи сертаҳлика чўл бағридадир. Эволюциячиларнинг назариясига кўра, туя ҳам динозаврлар билан бирга йўқ бўлиб кетиши керак эди.

Ҳолбуки, туя ҳайвонлар тарихи жиҳатидан энг эски бир ҳайвон туридир, лекин ҳеч бир табиат ҳодисаси уни йўқ қилиб юборолмагандир.

б) Туя, ҳайвонлар таснифида эволюция занжири деб тўқилган қаторни бузувчи тўрт ҳайвондан биридир (Орниторник, Австралия типратикани, Лав ғори чувалчанги, туя).

в) Эволюция назариясига кўра, ҳайвонлар маълум бир ҳаёт жангини бошдан кечирадилар. Ҳолбуки, туянинг ҳеч бир ҳаёт жанги йўқ. Озуқаси эса ўсимликнинг қуригани, ўсимликнинг нақ целлюзага айланган жинсини ейди.

г) Эволюциячилар баъзи жонлиларда ортиқча аъзо борлигидан баҳс юритадилар ва целлюлозани ҳазм қилмоқ учун махсус ичак керак, дейдилар. Ҳолбуки, туя оддий бир ҳазм системаси ичида целлюлозани энг яхши ҳазм қила оладиган ҳайвондир. Ўзгача бир ичак системаси бундай бир ҳазм учун керак эмас. Бу функция масаласидир. Шу тарзда фақат туяга қарашнинг ўзи кифоя: эволюция эртаги эртароқ тугайди.

2. Жамики жониворлар сув молекуласини 7-14 кунда ўзгартиришга мажбур бўлганлари ҳолда, бу кўмак туяга тўғри келмайди. Туя 50 кун сув молекуласини ичида тута олади. Бундай ҳаёти ва ионлари билан у жониворлар орасида фавқулодда ҳикмат соҳибидир. Наиложки, бу мавзу илмга эндигина кириб келди, лекин ҳали бутун тафсилотлари ўрганилгани йўқ.

3. Туя фақат целлюлоза билан озиқланиб, витаминларни ва ҳаёт учун керакли барча кимёвий моддаларнинг кўпини ишлаб чиқарувчи ва шу тариқа ҳаётини давом эттирувчи бирдан-бир ҳайвондир! "Ғошия" сурасида бутун жаннат таърифланаркан, 17-оятга ҳаёт унсурлари жиҳатидан туя қанчалар кўп сирлар ташиши, бу ҳикматларни билмаган кишиларнинг жаннат макони ҳақидаги тасовурлари етарсиз бўлиши имо билан билдирилади.

4. Жамики ҳайвонлар ичида фақат инсонларга хизмат қиладигани ва ҳаётларининг ҳеч бир ўзгача томони бўлмагани туядир, холос. Туянинг одамзотга қилган мингларча йиллик ташувчилик хизмати туфайли тараққиёт (цивилизация) вужудга келган. Ҳамда туя фақатгина шу мақсад учун яратилган бир ҳайвон. Олимлар туянинг фақатгина шу жиҳати устида фикр юритганда инсоннинг коинотдаги ўрнини аниқ тушуниб етадилар. Ҳамда туяни кўздан кечираркан, бунча ҳақиқатларга гувоҳ бўлиб, Оллоҳни инкор этишдан уяладилар.

5. Туянинг муҳим хусусиятларини хаёлдан ўтказиш ҳам катта аҳамиятга эга. Жуссаси йирик бўлишига қарамай, ҳайратланарли даражада инсон иродасига бўйсинувчандир, ҳатто сабр-бардош тимсолидир. Одамни сескантирадиган хотираси бор, мусиқадан завқланиш қобилияти кучли. Бу сўнгги хислатларидан унинг ўзига фойда йўқ. Фақатгина инсонга хизмат нуқтаи назаридан ато бўлган хоссаларидир.

Шундай қилиб, туя чиндан ҳам жуда кўп сир-асрорлар тимсолидир, ҳеч қачон битмайдиган йўлчилик тимсолидир. Унинг ҳаёт ҳикояси худди одамзотнинг ҳаёт ҳикоясига ўхшайди.

Холуқ Нурбоқийнинг

"Қуръони каримнинг илмий мўжизалари" китобидан

Миразиз Аъзам таржимаси