loader
Foto

АҚШда муслималар учун инновацион мактаб очилди

Хадича Бинт Хувалид номидаги Қизлар учун янги Ислом STEM академияси 5 сентябр, душанба куни ўз эшикларини очди. "Мен бу ерга боришни яхши кўраман", деди 11 ёшли Наҳиа Браун. Ёсир Абдурраҳмон ва унинг рафиқаси Маркита Гамакнинг лойиҳаси янги технологиялар ёрдамида ҳам исломий, ҳам дунёвий илмларни ўргатиш орқали ўз жамиятининг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. Кўпчилик мактаблар ислом анъаналари ва тартиб-интизомларига амал қилмаслигини тушунган эр-хотин ўз мактабларида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратишига умид қилади.

STEM таълими нафақат фанларни ўрганиш, балки уларни янги бир "бутунлик"га бирлаштиришдир. Ўқитиладиган фанларни танлашда уларнинг бир-бири билан алоқалари ҳисобга олинади. Бу еса муаммоларни фақат бир соҳага таянган ҳолда қисмларга бўлиб эмас, балки ҳар томонлама ва глобал миқёсда кўриб чиқиш ва ҳал қилиш имконини беради.