loader
Foto

АҚШ инфляцияни камайтириш борасида ютуқларга эришди

АҚШ иқтисодиёти инфляцияни пасайтириш ҳаракатларида олға интилмоқда, дея хабар бермоқда президент Джо Байден сешанба куни эълон қилинган баёнотда, дейди «Америка овози».

Умуман олганда, сўнгги икки ой ичида мамлакатда нархлар деярли ўзгармади. Ёзнинг бошидан бери бензин нархи бир галлон учун ўртача 1,30 долларга тушди. Бу ойда ўтган ойга нисбатан озиқ-овқат нархлари ўсишининг пасайши кузатилмоқда. Реал иш ҳақи кетма-кет иккинчи ой яна кўтарилди.

Бу маълумотлар президент баёнотида берилган.

Шу муносабат билан Оқ уй раҳбари бир ой олдин қабул қилинган "инфляцияни камайтириш тўғрисидаги қонун" нинг аҳамиятини таъкидлайди.

"Инфляцияни камайтириш учун кўпроқ вақт ва қатъият талаб этилади, шунинг учун биз тиббий ёрдам, рецепт бўйича дорилар ва энергия нархини пасайтириш учун инфляцияни камайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилдик, - деди Байден. - Менинг иқтисодий режам шуни кўрсатадики, нархларни пасайтириш орқали биз яхши маошли иш ўринлари яратмоқдамиз ва ишлаб чиқаришни Америкага қайтармоқдамиз"