Украина ва Европа 6 ойлик урушда ғалаба қозониш учун муваффақиятсиз уринишлардан сўнг Москванинг қисман сафарбарлик эълон қилганига хотиржамлик билан муносабатда бўлишди.
Голландия Бош вазири Марк Рютте Путиннинг қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармони Кремлдаги ваҳима белгисидир ва уни Ғарб билан кенг кўламли урушнинг тўғридан-тўғри таҳдиди сифатида қабул қилмаслик кераклигини айтди, деб хабар беради Reuters ахборот агентлиги.
"Сафарбарлик, Донецкдаги референдумларга чақириқлар ҳаммаси ваҳима аломатларидир. Унинг ядро қуроли ҳақидаги риторикаси биз илгари кўп марта ешитган нарсадир ва биз бунга бефарқмиз", - деди у хотиржам бўлишни маслаҳат бериб.
Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес, аслида Путин Украинани босиб олишга уриниши муваффақиятсизликка учраганини тан олганини айтди.
"У ва унинг мудофаа вазири яхши жиҳозланмаган ва ёмон бошқариладиган ўн минглаб фуқароларини ўлимга жўнатди. Ҳеч қандай таҳдид ёки ташвиқот Украина бу урушда ғалаба қозонаётганини, халқаро ҳамжамият бирлашганини, Россия эса глобал қувғиндига айланиб бораётганини яшира олмайди ", деди у.
Президент Зеленский ҳам баёнот берди. Россия Федерациясида қисман сафарбарлик эълон қилиб, Путин ҳақиқатда Украинага бостириб кириш ва Кремль раҳбари томонидан унга юкланган барча вазифаларни бажара олмаган Россия армиясининг қобилияцизлигини тан олди. Қолаверса, Путиннинг Украина билан урушга янги аскарларни жалб қилиш қарори Россия Федерацияси ҳудудида яшовчи халқ учун фожиадир.
Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Сергей Никифоровнинг баёнотига таяниб, "Лига" хабар бермоқда.
"Бу, биринчи навбатда, рус халқининг ўзи учун катта фожиа. Кечаги 300 минг чақирилувчи безорилар, ашаддий жиноятчилар, ёлланма аскарлар ва мақталган "қодировчилар" муваффақиятга эриша олмаган ерга юборилади", - таъкидлади у.
Никифоров Путиннинг сафарбар қилиш тўғрисидаги қарори фақат Украинани босиб олишга уринишда ўлаётган рус халқининг бемаъни азоб-уқубатлари ва ҳалокатини узайтиришини аниқ кўрсатди.