Бу ҳақида Washington Post нашрига асосланиб, РБC-Украина хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, 7,8 миллиард доллар мудофаа эҳтиёжлари учун, 4,5 миллиард доллар эса Украинани тўғридан-тўғри бюджетдан қўллаб-қувватлаш учун ажратилади.
Ҳужжат, шунингдек, Оқ уйнинг АҚШ Мудофаа вазирлиги омборларидан Украинага янги молиявий йилда 3,7 миллиард доллар миқдоридаги қурол ва жиҳозларни топшириш ваколатини янгилайди.
Қонун лойиҳаси ҳали Вакиллар палатаси томонидан қўллаб-қувватланиши керак, унда овоз бериш 30 сентябрь, жума куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Аввалроқ, АҚШ қонунчилари Украинага қўшимча ёрдам сифатида давлат бюджети лойиҳасига 12,4 млрд. долларлик қўшимча ёрдам киритгани ҳақида ёзгандик.
РБC-Украина шунингдек, Қўшма Штатлар Украинага 1,1 миллиард доллар миқдорида янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилганини ёзди. 18 та янги ҲИМАРС ва дронга қарши тизимлардан ташқари, пакетга юзлаб зирҳли транспорт воситалари ва радарлар киради.