Хитой ва Ҳиндистон 10 октябрь куни бунинг натижасида 14 киши ҳалок бўлган Россиянинг Украинага ракета ҳужуми уюштирганини қоралади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нин матбуот анжуманида мамлакат позициясини еэълон қилди, матн ХХР Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинди.
"Украина масаласи бўйича ўз позициямизни бир неча бор билдирганмиз. Биз барча мамлакатлар ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилинишига, БМТ Низомининг мақсад ва тамойиллари ҳурмат қилинишига, ҳар қандай давлатнинг қонуний хавфсизлик манфаатларига жиддий эътибор қаратилишига ҳамда муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга ҳисса қўшадиган, инқирозни бартараф қилишга хизмат қиладиган барча саъй-ҳаракатларга ишонамиз. Умид қиламизки, барча томонлар ўзаро келишмовчиликларни мулоқот ва маслаҳатлашувлар орқали тўғри ҳал қилади. Хитой вазиятни юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатларда конструктив роль ўйнашда давом этишга тайёр", — деди у.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жайшанкар Украинага қилинган оммавий ҳужумни қоралади. Унинг баёноти Times of India нашрида чоп этилди.
"Биз Украинадаги можарога аниқ қарши эдик. Биз ишонамизки, бу можаро ҳеч кимнинг манфаатига мос келмайди. На иштирокчилар, на халқаро ҳамжамиятнинг", - деди Жайшанкар.
Шу билан бирга, у Ҳиндистон БМТ Бош Ассамблеясининг Москванинг Украина ҳудудларини аннексия қилишини қораловчи таклифини қўллаб-қувватлаш ёки қўллаб-қувватламаслигини айтишдан бош тортди.