Германия Украинага 16 та Zuzana ўзиюрар гаубицаларини тақдим этади. Бу Дания ва Норвегия билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Бу ҳақида Германия ҳукумати сайти саҳифасига таяниб, РБК-Украина хабар бермоқда.
Шунингдек, Германия 130 та иситиш тизими ва 36 та тиббий транспортерларни ўтказиш ниятида экани маълум бўлди.
Бунга қўшимча равишда, Германия Украинага 100 минг дона биринчи тиббий ёрдам тўплами ва 405 минг дона қуруқ овқат паёклари етказиб беради.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан федерал ҳукумат ёрдам усуллари ва кўрсатиш ҳақида батафсил маълумот бермайди.