Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Сайлов бюллетенларининг 97 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, Нетаняҳунинг ўнг қанот диний лагери Кнессетда энг кўп – 120 тадан 65 та ўринга эга бўлди, деб хабар бермоқда 2 ноябрь, чоршанба куни маҳаллий ОАВ. Дастлабки маълумотларга кўра, энг кўп – 32 ўрин собиқ бош вазирнинг "Ликуд" миллий-либерал партиясига насиб этади.
Иккинчи ўринда амалдаги Бош вазир Яир Лапиднинг партияси «Еш Атид» бўлиб, у парламентда 24 ўринни эгаллайди. Бенямин Нетаняҳу учун Бецалел Смотрич ва Итамар Бен-Гвирнинг ўта ўнг қанот Диний сионизм партияси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
У 14 ўринни қўлга киритиб, парламентдаги учинчи йирик партияга айланиши кутилмоқда. Ўнг қанот экстремистик альянс Нетаняҳуга яна Исроил ҳукуматини бошқаришга имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, Исроилда навбатдан ташқари парламент сайловларида иштирок этганлар 71,3 фоизни ташкил этди, жами 5 миллионга яқин исроиллик овоз берди. Бу 2015 йилдан бери энг юқори сайловчилар иштироки.