loader
Foto

АҚШ терма жамоаси ўқув базасида ЛГБТ одамларни қўллаб-қувватлаш учун логотипдан фойдаланади

"Биз Жаҳон саҳнасига кирганимизда, Қатар каби жойда бўлганимизда, бу масалаларга эътибор қаратиш муҳим ва бу «Be the Change»нинг моҳиятидир. Биз нафақат АҚШда, балки чет элда ҳам ижтимоий муаммоларга эътибор қаратмоқчимиз. Биз Қатар катта муваффақиятларга эришганини тан оламиз. Мамлакатда сезиларли ютуқларга эришилди, аммо ҳали қилинадиган ишлар кўп", - дея «The Guardian» АҚШ терма жамоа бош мураббийи Грегг Берхалтернинг сўзларидан иқтибос келтирди.



Ташкилотчиларнинг айтишича, улар Қатардаги барча мухлисларни жинсий ориентациядан қатъи назар кутиб олишади, лекин уларни ҳис-туйғуларини оммавий намойиш этишдан огоҳлантиришган.