loader
Foto

Қуръоннинг физикага оид мўжизалари

Ҳақиқат нуқтаи назаридан қаралса, физика Аллоҳнинг тақдирга оид таълимотидир. Баъзи бир қашшоқ тушунчали одамлар ўйлаганидек, физика - бу жисм илми эмас, балки коинот низомидир. Турли китобларимизда бир қанча оятларни шарҳлаш пайтида физикавий таҳлилларга тўхталинган. Бу ерда эса, фақат китоб мавзуи доирасида асосий физик қонунларни баён этган 4 оятни шарҳламоқчиман, холос.

Ҳозирги даврда модерн физиканинг энг машҳур олимларидан:

- Коинотдаги энг муҳим физик қонунлар қайси қонунлар? - деб сўрасангиз, оладиган жавобингиз:

1. Парите (зид жуфтлар) ҳақиқати;

2. Гравитатсия (жозиба) ва гироскопик ҳаракат;

3. Блак холес (қора туйнуклар) ҳодисаси;

4. Вақт тушунчаси ва тасоплар, - бўлади.

Шундай бўлгач, биз ҳам бу 4 муҳим ҳодисани шарҳловчи 4 оят тафсирини берамиз.

Парите ҳақиқати ва Қуръон

Модерн физиканинг тамал ҳақиқатларидан бири "Парите" (франтсузча) ёки "Парити" (инглизча)дир. Жамики борлиқлар зид жуфтлар ҳолида яхлит яратилишини ифода этган бу қонун барча физик қонунларнинг негизида ётган бир ҳақиқатдир.

Кундалик ҳаётимизда "Парите"ни қўпол равишда электрнинг мусбат-манфийсида, магнитнинг шимол-жануб қутбларида деб тушунамиз.

Ҳозирги физика олимлари Карл Давид Андерсоннинг позитрон (мусбат электрон)ни кашф этганини физика тараққиётининг энг юксак нуқтаси деб ҳисоблайдилар. Зеро, шу кашфиёт туфайли давримизнинг энг буюк беш физик олимидан бири Дирак парите ҳақиқатини топган. У дейдики: Бир квант қувват маълум бир йўналишда макон билан алоқага киришади, бир спин ҳаракати, яъни йўлдош ҳаракат юз берса, зид йўналишда худди шу сифатга эга бўлган бошқа бир квант туғилади.

Яъни ҳар борлиқ зид эгизи билан бирга туғилади. Бу жуфт бўлишнинг энг таниқли намуналари:

Электроннинг зид эгизи - позитрон,

Протоннинг зид эгизи - антипротон,

Нейтроннинг зид эгизи - антинейтрон,

Нейтрончанинг зид эгизи - антинейтронча.

Модда ва антимодда тушунчаларига йўл очган ҳар ҳақиқатнинг бузилган, муболаға қилинган хаёлий томонлари физикага ва демак, бизнинг мавзумизга дахлдор эмас.

Енди шу тамал билимга асосланиб, "Ёсин" сурасининг бир оятини ўқийлик (36-сура, 36-оят): Ердан чиққан нарсалардан, ўз авлодларидан ва улар билмайдиган нарсалардан жуфтларни яратган Аллоҳ пок зотдир.

Эътибор берайлик:

Аллоҳ ҳар қандай айб—у нуқсондан пок зотдир. Барча борлиқларни жуфт яратгандир. Оят, бу жуфт яратилиш ҳодисасини уч нуқтада якунлагандир:

а) арздан (ердан) чиққан нарсалардан;

б) одамларнинг ўзларидан;

в) ва улар билмайдиган нарсалардан.

"Жуфт" ("азвож") таъбирининг лотинчаси "парите" бўлади. Оятнинг иккинчи моддаси жуфт тушунчасига инсоннинг ўзи намуна қилиниши билан зид жуфтлар назарда тутилаётганлигини (эркак ва аёл) уқтиради.

Оят агар фақат биринчи ва иккинчини қамраса эди (табиийки, ақл буни қоидага уйғун деб қабул қилади), у ҳолда парите ҳақиқатига боғланолмаган бўлар эдик. Ҳолбуки, оят "ҳар нарсалардан жуфтлар яратдик" деб бошланади ва охирида: "улар (одамлар) билмайдиган нарсалардан жуфтлар яратилганига ҳам эътибор тортилади.

Хусусан, ердан (арздан) чиқарганларидан бошқа ҳам бир қанча жуфтлар яратдик" деб буюрилиши ва буларнинг "улар билмайдиган нарсалар" деган атама билан таъкидланиши очиқ ва яққол кўриниб турган парите ҳақиқатининг баёнидир.

Иккинчи моддада ердан чиққан нарсалар, ердаги жуфтлар ташқарисида сиз билмайдиган қанча жуфтлар яратдик деб буюрилиши, парите ҳақиқатининг коинот ичида ҳам ҳукм суришини билдиради. Бу эса ҳозирги замон физикасидаги паритедан бошқа нарса эмас.

Ердан чиққан нарсалар дейилганда фақат ўсимликлар назарда тутилмаганлиги ҳам ошкорадир. Агар ўсимликлар назарда тутилган бўлса, "ўсимлик" дейилар ёки бошқа бир аниқ таъбир қўлланилар эди. Демак, оят парите ҳақиқатига чинакам илмий бир таъриф олиб кирган. Бу таърифга кўра, зид жуфтларни уч гуруҳга бўлиб назардан ўтказамиз:

а) нафсларга оид зид жуфтлар (еркак-аёл, эркак-урғочи). Бу - барча жонлиларга тааллуқли парителардир;

б) ердаги биз фаҳмлаган зид жуфтлар: ионлар, электрик муносабатлар, магнит қутблашмалари: яъни модданинг спетсифик қурилмасидаги жамики жуфтлик (зид эшлик) ҳодисалари;

в) биз билмайдиган ва ерга хос бўлмаган парите муносабатлари.

Булар орасида бугунгача биз билганларимиз қуйидагиларидир:

1) квантнинг магнитик ўқ (меҳвар)ларга нисбатан жуфт ёнда спин алоқалари;

2) энергиянинг сўрилиш ва қуйилиш ҳодисалари. Бу ҳолни биз ҳали лабораторияларга келтира олган эмасмиз:

фақат фазода квазар (юлдузсимон объект) ва блак холесларда кўра оламиз;

3) жозиба (тортишув кучи) билан унга қарши келган гироскопик айланма кучи;

4) ўлчовлар аро жуфтлашишлар; айниқса вақт ўлчови ила бошқа ўлчовлардаги зид жуфтликлар (Козирев ва Эйнштейн назариялари) ва яна неча-неча биз билмайдиган жуфтларнинг сири.

Ояти кариманинг ҳикматлари фақат шулардан иборат эмас. Бу фикрни исботлаш учун бир-икки намуна келтирай. Мавзумиздан ташқари бўлишига қарамай, Қуръондаги бир оятнинг қанчалик кенг қамровли эканлигини кўрсатиши жиҳатдан бу қўшимча изоҳ ортиқчалик қилмайди, деб оъйлайман.

Ердан чиққан жуфтлар, яъни зид эшларнинг қамровида бир-бирига ўхшаган зид ўзакли унсурлар жуда муҳимдир. Бу жуфт бўлиш сири бир қатор хусусиятларга эга. Масалан, тамоман зид характерли металл ва анметаллардан сўз юритайлик.

Кўринишда жуда бир-бирига ўхшаса ҳам, аслида физик характерлари тамоман бир-бирининг терсидир; темир билан висмут каби. Бири магнитик кучларни яқинлаштиради, бошқаси узоқлаштиради.

Яна нафсларимиздаги жуфт яратилиш ҳам кўп жиҳатдан бир-бирига зид шериклар сифатига эгадир. Масалан, бир-бирига тамоман терс йўналишдаги характерлар: жасорат ва қўрқув, золимлик ва раҳмдиллик...

Баъзи характерлар эса бир-бирига жуда ўхшаш кўринишга эга. Фақат тарзлари бир-бирига зид, холос. Риё ва мударо (бир сабр-чидам тарзи), ваҳшат ва жасорат каби.

Бу оят бошланишида буюргани каби, ўхшашсиз бўлишни, зидди ва шериги йўқликни фақат Аллоҳга хос бир ҳикмат деб ҳисобламоқда (Субҳоналлазий). Яратилганлар эса кўп жиҳатдан жуфт: яъни ўхшаш зидларнинг намояндаларидирлар. Ажабо, яратилмаларидаги бу жуфт бўлиш сирининг ҳикмати нимайкин?

"Ихлос" сураси баҳсида қуйироқда бу масалага кенг изоҳ бераман, аммо ҳозирча айтишим керакки, хуфуви бўлмаслик (тенг бир ўхшаши ё тенг бир зидди бўлмаган, деган маънода) ва абадият фақат Аллоҳга хос хусусиятдир. Бу хусусиятнинг терси барча яратиқларнинг тамал характеридир. Яъни:

а) кўп бўлмоқ,

б) зидди ва эш тенги бўлмоқ.

Шундай қилиб, жуфт яратилишнинг тамал ҳикмати шудир. Парите назариясидаги физик ҳодисанинг сабаби ҳам бир ерда шу ҳикматдан туғилмоқда.

Блак ҳолеснинг оламдаги аҳволни англатишича, ҳар Блак ҳолесга қарши бир бошқа маконда бир квазар бор, бу эса яратилишнинг зид эшлар принтсипини яна бир бор тўғри деб тасдиқлайди.

Гравитатсия ва гироскопик ҳаракат

Коинотдаги жамики моддий борлиқлар ўзларида мавжуд жозиба кучи (ўзаро тортишув кучи) билан оёқда туради. Аҳвол шундайки, агар бир бошқа таъсир бўлмаса эди, жамики моддалар бир зумда бир-бирига ёпишиб, коинот тоқ бир жисм ҳолига келар эди. Моддалардан ташкил топган коинотнинг тарқоқ ҳолдаги мувозанати гироскопик ҳаракатнинг силтаниш (итариш) кучи билан сақланади. Бу жиҳатдан барча моддий борлиқлар тинимсиз айланма ҳаракатини давом эттириб туради.

Электрон - атом мағзи (ядроси) атрофида, қуёш - сомон йўли ўқи атрофида бетанаффус айланмоқда, шу тариқа гравитатсия жозибага қаршилик қилиб, ҳаётини давом эттирмоқла. Агар жозиба бўлмасайди, ҳаракатдаги бир жисм коинот сўнгсизлигига учиб тушиб, ғойиб бўларди. Гироскопик итариш кучи бўлмасайди, бир жисм бошқа жисмга ёпишиб, йўқ бўларди.

Моддий коитнотнинг яратилишидаги бўлакчалар назарияси (буни кейинги баҳсларда кўрамиз) бу яширин икки кучни моддий коинотнинг яшаш шарти деб қабул этмоқда.

Ҳозиргача гравитатсияга (жозибага) қониқарли таъриф берилгани йўқ. Бунинг иложи бўлмаётир.

ҚУръонда жозиба итариш кучининг зиддидир (гравитатсия- гироскопик итаришнинг зиддидир), деган маънода бир таъриф келтирилган. Бундан ҳам гўзалроқ физик тушунча беришнинг иложи йўқ.

"Таквир" сураси (81), 15-оят.

Фало уқсиму биъл хуннас...

Яъни: У ҳолда хуннасга қасамки...

Арабчада "хуннас"нинг икки маъноси бор: бири "хуннас" - "бир бурчакка тортилган"дир. Лекин изоҳли луғатда айтилишича, "хуннас" калимаси ҳаракатга қиёсан қўлланилса, терс ҳаракат қилиб ичига тор ўтилиш маъносида келади.

Буни қарангки, бу оятдан кейинги оят, очиқдан-очиқ оқиб турган орбитал ҳаракатдан баҳс этаётир (81-сура, 16-оят): Ал—жаворил куннас...

Арабчада "куннас" - бир ҳаракатнинг мақсади, ўтиш йўли, орбитаси, йўналиши, макон чизгиси маъноларини билдиради. Оятнинг маъноси "орбитада ҳаракат қилаётганга..." демакдир: яъни том маъноси билан гироскопик ҳаракат кучини таърифлаётир.

Демак, икки оят биргаликда "ўзига қайтиб яширинган кучга (жозибага) ва орбитасида оқиб келаётганга қасамки..." тарзида таржима қилинади.

Бу ерда ва Қуръоннинг бошқа сураларида тез-тез "қасам" таъбири ишлатилади. Бошқа тилларда айнан ўхшаши бўлмаган "қасам"ни шарҳлаб ўтмаса бўлмайди, менимча.

Қуръонда ва умуман арабчада қасам - онт ичишни билдиради. "Қасам калимаси ё бир ўзи ва ё "ва" боғловчиси билан бирга - икки хил тарзда келади. Лекин арабчадаги бу қасам лар бизнинг тилимиздаги онт ичишлардан бир оз фарқ қилади.

Араб адабиётида қасам асосан шоҳид ва далил маъносида қўлланилади. "Валлоҳи" демак ҳам Аллоҳга онт ичаман эмас, Аллоҳ шоҳид бўлсин деганидир.

Яна араб адабиётида бир қатор муҳим мавзуларнинг англатилишида илмий асослашлар "қасам" билан бошланади. Қуръонда қасам умуман илмий ҳақиқатларга намуна маъносидадир. Аллоҳ бир амрни бераркан, юлдузларнинг, қуёшнинг низомини далил кўрсатиш, бу ҳақиқатларни бўрттириб кўрсатиш учун қасам сўзини қўллайди. Шундай қилиб, бу оятда ҳам Аллоҳ сура ичида қиёмат ҳодисасини англатаркан, коинотдаги энг муҳим физик қонунни намуна маъносида шоҳид қилиб кўрсатади. Яъни машҳар қандай бўлиши мумкин, саволига автоматик бир жавоб сифатида моддий оламнинг энг буюк физик қонунини намуна қилиб кўрсатади. Жозибага ва гироскопик ҳаракатнинг итариш кучи ҳақиқатига қасамки" деб буюради.

"Фало уқсиму" сўзлари билан боғланган қасам таъбири жуда катта ҳақиқатлар учун қўлланилади. Оятнинг бундай бошланиши келтирилган намунанинг коинотдаги энг муҳим ҳодисаларидан бири эканлигини кўрсатиб турибди. Ва мана энди, физика илми бу сирларни бугун айнан қабул қилаётир.

Икки ояти каримада беш калима ичида билдирилган бу муҳим физика қонунининг ўткирлигини яна шу калималар ичида кўриш мумкин:

а) коинот мувозанатини кўрсатувчи бу икки муҳим воқеадан, яъни гравитатсия ва гироскопик ҳаракатдан муҳимроғи ва аслроғи жозиба (гравитатсия)дир. Шу сабабли оят аввал "хуннас "ни зикр этади.

б) Жозиба ҳақиқатини тўла тушуниб етиш мумкин эмас. Фақат унинг, ҳаракат энергиясининг силтаниш (итариш) сирлари -қаршисида бир тушунча ичида сезилиши керак бўлаётир. Оят аввал тамоман билинмас бўлган хуннасни зикр этиб, сўнг (мохрак)даги бу ҳаракатнинг, яъни гироскопик ҳаракатнинг терс тушунчаси бўлган гравитатсияга яқинлашиб боришимизни таъминлайди.

в) Бугун ер юзининг барча физик лабораториялари гравитатсиянинг сирларини ечишни истайди. Ҳолбуки, Қуръон бу саволнинг жавобини 15 аср аввал бергандир.

Хуннас ўз буржига яширинган, ўз ичида бир ҳаракат фаолияти билан айланаётган қувватдир.

Шундай қилиб, қимматли ўқувчиларим, Қуръоннинг энг муҳим мўъжизавий ҳикматларидан бири, жилд-жилд китоблар айтолмаган ҳақиқатларни ўз системаси ичида бир неча калима билан англата олганлигидир. Қуръоннинг илоҳий бўлишидаги ҳикмат шундай аниқдир.

Қуръон оятлари орасида шундай ҳукмлар борки, уларни ҳаётга татбиқ қилиш қийин деб ўйлаймиз. Ҳолбуки, шундай кунлар келадики, бу ҳукмлар башариятни боши берк кўчалардан олиб чиқажакдир. Бу оят билан арабча иборалар орасидаги боғланишга яна диққатингизни тортайин.

16-оятдаги "ал—жаворил" калимаси ҳам муҳим тафсир моддасидир: зеро, "ал—жаворил" мутлақо тайинли бир ўтиш йўлида (трассада, йўналишда) такрорланадиган ҳаракатни билдиради. «Куннас» - бу, ҳаракатни ишга соладиган муаллифдир. Узил-кесил гироскопик ҳаракатни билдиради.15-оятдаги "хуннас" калимаси "ал-жаворил калимасига имоли ҳаракатнинг терси, ўз ичида яширин, терс ҳаракат демакдир. Бу эса тўла-тўкис маънода гравитатсияни билдиради.

Фало уқсиму биъл хуннас.

Ал-жаворил куннас.

Шундай қилиб, бу ҳайратли физик қонунлар мажмуаси шу иккигина "хуннас" ва "куннас" калимаси замирида яширингандир.

Коинотдаги қора туйнуклар (Моддий оламнинг энг катта сирлари)

"Воқеа" сураси (56-сура) 75-ояти: Фало уҳсиму би мавоҳиъ ун—нужум,- деб бошланади. Юқорида кўрганимиздек, бу ерда ҳам Аллоҳ катта коинот сирларини кўрсатаётир, яъни:

Ботган юлдузларнинг жойларига қасамки...

Сўнг оят жуда қизиқ жумла билан давом эттирилади: Ва иннаҳҳу ло қасаму лав таъламуна аъзим (76-оят)

Яъни: Ва бу, нақадар улуғ қасамлигини билсайдинглар...

Бу оят келтирилган сура "воқеа"нинг маъноси "мудҳиш ҳодиса"дир. Энди ер юзининг ман-ман деган физикларидан: "Коинотда энг мудҳиш ҳодиса нима?" - деб сўранг, оладиган жавобингиз битта «бу -қора туйнуклар» бўлади. Қора туйнуклар - бу, қазоси етиб, ботиб кетган, ғойиб бўлган, йўқолган юлдузларнинг жойлари, мавқеъларидир. Қуръон мўжизасини, бу ақл бовар қилмас мўжизани кўрмаётирсизми?

Енди аввал бир юлдузнинг қазоси етиб қайларгадир ботиб кетиши, ғойиб бўлиши воқеасини физика илмининг энг янги кашфиётлари асосида тадқиқ қилайлик.

Хўш, юлдуз қандай ўлади? Физика ва астро-физиканинг космик тадқиқотлари масалани бугун катта миқёсларда изоҳлаб берди. У ёки бу юлдузнинг энергияси тамом бўлган пайтда, аввало, унинг молекулалари ҳаракатдан қолади ва усти-устига йиқилади. Шунинг орқасида (шу туфайли) юлдуз бузилиб, кичрая бошлайди, маълум бир вақтдан кейин эса, электронлар атом мағизларининг марказига йиқилади. Шу тариқа юлдуз атом мағизлари уюми ҳолига келади. Бу асно юлдуз миллион-миллион бора кичрайган бўлса-да, унинг жозибаси ва тиқинлиги ўзгармаган бўлади. Электронларнинг мағизига йиқилиши, яъни мағзга тушганлиги боисидан мағиздан квантлар, нур тўлқинлари таралади, бу таралиш ритмик ҳолдадир ва бир томирга ўхшаб уради. Бу, ўлаётган юлдузларнинг қалбидаги сўнгги зарбалардирки, ҳар 0,01-0,02 сония сайин тўлқин-тўлқин чиқаётган бу нурлар томир уриши манзарасини эслатгани учун, улар пулсар ("пулс" сўзидан) деб аталади.

Қуёшимиз каби бениҳоя кичик ҳисобланувчи бир юлдузнинг ўлими шундай оқибат билан тугайди.

Агар юлдуз қуёшдан каттароқ бўлса, у бузилган вақтида майдонга келган нейтрон уюмидаги гравитатсия шу қадар кучли бўладики, бошқа барча нейтронлар унга тоб беролмай эрийди, шиддатли бир жозиба уюми ташкил топади. Бу асно моддий кўриним, квант сифатида ҳам, модданинг атом мағзи сифатида ҳам йўқ бўлган, коинотда кўп жойларда қора туйнуклар қолган бўлади. Воқеа рўй берган нуқтани рус олимлари "юлдуз жойлари", америкаликлар "қора туйнук" деб атайдилар. Хўш, бу туйнукни қандай кўриш мумкин, у бошқа жойлардан қандай фарқланади? Биз даставвал бу тунукни унинг яқинидан ўтган ҳар жисмни ютиб юборишидан, ҳар нарсани сўриб олишидан билдик.

Бостон университетининг профессори Реймо Ровини буни пайқади, доктор Жон Уиллер эса уни "қора туйнук" деб атади.

Бу воқеа физик маънода бир гравитатсион шок (жозиба туфайли ўпирилиш)дир. Айни чоғда Эйнштейнинг талабаларидан Аубен Хелмер ва Шнейдер коинотдаги мувозанатни ўзаро бир-бирига боғлиқ икки ҳодисага боғлайдилар:

1. Термоядровий кенгайиш. 2. Қора туйнуклар.

Бу туйнуклар атрофидан (яқинидан) ўтган ҳар қандай моддий борлиқ - юлдуз, нур - йўқ бўлмоқда, ақл бовар қилмас жозиба томонидан ютилмоқда. Ҳатто вақт ҳам бу нуқта яқинида тезлашади, унда суръатланиш юз беради, сўнгра у ҳам ютилиб, йўқ бўлади.

Хуллас, "Воқеа" сурасида Аллоҳ бир неча ояти каримада бу ҳақиқатни намунага келтириб, далил қилиб (қасам) маҳшарни таърифлайди:

Ботган юлдузларнинг мавқеъларига касамки,

Ва бу, накадар улуг касамлигини билсайдинглар

Қуръоннинг бу қадар аниқ мўжизаси олдида ҳар қандай одам ҳам жамики шубҳа-гумонлардан покланиб, унга қўшилиши муқаррардир, чунки бу илм амрдир. "Юлдуз жойлари" ("би мавоқиъ ун-нужум"), яъни "қора туйнуклар" борасида машҳур физикларнинг (юқорида номлари келтирилган илм аҳлларининг) ғоят қизиқарли тахминлари бор. Баъзилари: "бу туйнуклар моддий борлиқларни шиддат билан сўриб олиб, оламнинг(коинотнинг) жуда узоқ—узоқларига зарб билан иргитади, - дейдилар. Баъзилари: "Бу туйнуклар сатҳига келиб қолган моддий борлиқлар бошқа ўлчовларнинг, бошқа маконларнинг ичида ғайримоддий сифатга ўтадилар", - дейишади. Бу сўнгги нуқтаи назар Қуръонда амр этилган баъзи оламлар ҳақиқатига яқинроқдир.

Ояти кариманинг бошқа ҳикматларига келинса:

а) қиёмат куни, худди "юлдуз жойлари"нинг ақл бовар қилмас сирлари каби, сизларни бошқа маконга ўтказаман, дейилган;

б) ўлим, биз айтганимиздек, йўқ бўлиш эмас: қаранг, йўқ бўлгандек кўринган бир юлдузнинг жойида ҳам қанчадан - қанча ҳикмат тўла бошқа бир ҳаёт сирлари бор. Сиз ҳам ўлдик деганингизда янада қувватлироқ бир ҳаётга юзма—юз келажаксиз;

в) хилқатнинг, яратилишнинг муҳим бир сири воқеаларнинг бошланган йўналишидан орқага қайтиш ҳикматидир.

Магнитик тортилиш баҳсида кўражагимиз каби, коинотдаги ақл бовар қилмас куч модда маконида квантни ишга солиб, миллиард карра миллиард атомни вужудга келтиради. Айни замонда бу қудрат "юлдуз жойлари"да бўлгани каби, янгидан гравитатсиянинг бир бошқа сири бўлган магнитик тортилишларга айланади. Бор бўлиб, айни йўналишда текис-нотекис истиқоматларга ўта бошлайди.

Ҳақ-таоло бу оятда: "Бу нақадар улуғ қасамлигини билсайдинглар , — дер экан, шундай қилиб, хилқатнинг буюк қонунига ишора қилгандир. Ҳа, бу оят ҳақиқатан коинотнинг энг тушунарсиз сирларидан бирини очиқ мўжиза сири доирасида баён этгандир. Маҳшарда маконлардан-маконларга ўтаётганда бу оятнинг сирини шахсан ўз бошимиздан кечиражакмиз, кўражакмиз.

Тасуоплар ва замон тушунчаси

Ейнштейн физикага кўп ажойиб янгиликлар киритди, замон ҳақиқатини ўлчов сифатида танитди. Сўнгсиз ўлчовлар билан коинотга илм аҳлларининг ҳаққонийроқ ёндаша олишларига замин яратди. Фақат қандайдир бир даражада моддиюнчиларнинг ёвузликларини давом эттиришдан ўзини тиёлмади. Тезлик ва модданинг чегарасини аниқлаштириш учун тажриба ўтказиб, бир хатога йўл қўйди. Агар Дирак ва Хейзенберг каби буюк физиклар бўлмасайди, у бу хатосини охирига етказарди.

Ейнштейн айтган "Лорентизм — тезлик чегараси воқеаси" нима? Масса-тезлик ва замон орасида бир боғланиш бор. Масса-механиканинг асосий катталикларидан бири бўлиб, жисмдаги модда миқдорини ва унинг инертсиясини белгилайди. Масса борлиғи бор бўлганда жисмнинг тезлиги 300.000 километр : секунддан ошиши мумкин эмас. Бир қанча моддий воқеаларга татбиқ қилса бўладиган бу назарий қоида, кўп жиҳатдан тўғри бўлса-да, айни чоғда коинотга татбиқ қилинса, катта хато бўлади. Шунинг учун ҳам профессор Герард Файнберг (Колумбиянинг катта физик олими) ва Сринкофф (Черенков) коинотдаги намуналарни далил қилиб кўрсатадилар. Улар бу тезликдан бемалол бир неча поғона юқорига чиқиш имконини физикага олиб кирдилар.

Космик тадқиқотлар энергияси (қуввати) битган массаларни ва массаси битган қувватларни аниқлади, шундай қилиб, ҳар иккала ҳодиса асносида ҳам Сринкофф шуъласи ва Тасуоп номли тезлиги 2-Ю.С бўлган (С-нур тезлиги) шуъланинг борлиги қабул этилди.

Массанинг бирламчилиги, энергиянинг иккиламчилиги, бошқача айтганда, энергиянинг массага қарамлиги шарт бўлган бир ҳолда ғоят суръатли жисмлар тезликларини 2-Ю.С га етказаркан, бу вақтда мазкур шуълалар ила кенгайган бўлади. Ва 1.000-50.000.Т бўлади (Т-дунёмиздаги замон-вақт оқиш миқдори). Айниқса, баъзи космик жисмларнинг умрлари тадқиқидан шуни англаймизки, коинотнинг турли-турли жойларида вақтнинг оқиш тезлиги турличадир.

Бу ҳаракатлардан чиқадиган хулоса шундайдир:

а) коинотнинг турли жойларида вақтнинг оқиш тезлиги фарқлидир;

б) тезлиги 1.С устида бўлган шуъла(тасуоп)лар мутлақо кўринмайди ва уларнинг қаерда эканлигини аниқлаб бўлмайди;

в) бир тасуоп бир массага эришса, суръати 1.Сдан пастга тушиши билан кўринадиган ҳолга келади;

г) тасуоплар доирасидаги вақт кўп кенгайган, таъсири сустлашган бўлади;

д) тасуоплар кўринадиган ҳолга келса, яъни суръати тушганда кўп катталашади: кичик бир нуқтадан улкан бир маконга келади;

е) тасуоплар ва уларга ўхшаш борлиқлар коинотнинг бир маконига интиқол бўлганда ўрганиш имконини беради, аксар ҳолларда вақтдан таъсирланади (вақти-вақти билан кенгаяди, суръатлари мингларча нур тезлигига ўтган бўлади).

Ажабо, тасуоплар тўғрисида Қуръон бизга қандай маълумотлар беради? 32-суранинг 5-оятига қаранг:

Юдаббирул амра мин ас—самои илал арзи сумма яъғружу илайҳи фи явмин кона миқдоруҳу алфа санатин миммо таъаддун.

Яъни: У, кўкдан ерга қадар ҳар ишни тартибла йўналтиради, сўнгра (у ишлар) сизнингча минг йилга тенг бўладиган бир кунда (маҳшарда) унинг ўзига кўтарилур.

Энди 70-суранинг 4-оятига қулоқ солинг: Таъ ружул малоикату вар руҳу илайҳи фи явмин кона миқдоруҳу ҳамсина алфа сана.

Яъни: Малаклар ва руҳ (дунё ҳисоби билан) миқдори — эллик минг йилга тенг бир кунда унинг ҳузурига кўтариладилар.

Бу оятлар бизга нималарни йўллаётир?

1. Ғайримоддий амалияларда (амалларда, ишларда) замон кенгаяди, яъни қандайдир маънода замоннинг маконимиздаги тароватли таъсири заифлашади.

2. Айниқса, иккинчи оятда руҳ ва малак (фаришта)ларнинг қўрқинч бир суръатга эга эканликлари, бу борлиқларнинг суръати модданинг энг катта суръати даражасидан бениҳоя юқори, яъни: С х С-180000002дир.

3. Ғайримоддий борлиқлар, бу ақл бовар қилмас суръатлари билан моддий коинотга кўчганида (Пайғамбаримизга Жаброилнинг келиши) ё жуда улкан жисмоний бир борлиқ бўлади ёки бошқа макондан бизга бир нурланиш ҳодисаси ҳолида кўринади.

4. Гравитатсия (масса жозибаси) билан гироскопик ҳаракат, вақт феълли моддий кўринишлардадир. Оламларда бошқа маконлар ҳам борки, у ерда гравитатсия феъли вақт координати билан бошқарилмайди, суръат чексизликка яқиндир. Модда билан ғайримодда орасидаги фарқ бир жиҳатдан суръатга боғлиқдир. Суръат маълум бир чегарагача бир тезликка эга бўлса, у ҳодиса, вақт феълига катта ўлчовда мослашади ва у моддадир. Суръат, Тасуопларда бўлгани каби, маълум чегарани ўтгандан кейин вақт феълига нисбатан секин-аста тобеъликдан чиқади. Зотан, ояти каримадаги ақл бовар қилмас бир мўжиза ҳам 50 минг йилдан баҳс этаётган экан, "сизнинг вақтингиз билан 50 минг йил" дейиш ўрнига "сизнинг миқдорингиз билан 50 минг йил" очиқчасига масофаларга нисбатан тезликнинг шиддатини баён этмоқдадирки, бу ҳозирги суръат ва макон тушунчаларига бутунлай мос келади.

5. Борлиқлар тушунчаси кенг бир тизимлар масаласидир. Бизнинг билган-кўрган моддаларимиз эса чекланган тезликларнинг ва вақт феълининг таъсиридаги хусусий бир макондир.

6. Инсон руҳий томондан сўнгсиз суръат феълига кўчиши мумкин.

7. Коинотда бир борлиқ тезлигини йўқотиб, моддий оламга кўча олади.

У ҳолда бу икки оят, 15 аср аввал, замон ва унинг феъллари борасида ҳеч бир илмий кашфиёт, хулосалар бўлмаган даврда, модерн физиканинг модда ва ғайримодда мавзуидаги жамики ҳақиқатларини баён этган, деб хулоса чиқариш мумкин. Айниқса, модда билан замоннинг кенгайиши таъсирига ҳамда суръат масаласига боғланмоқдаки, модерн физикада модда таърифи шудир. Бу масалага қизиқувчилар модда ва ғайримодда мавзуида "Тоқ нур" номли китобимиздан муфассал маълумот олишлари мумкин. Бу ояти карима кўпчиликнинг онгида, зеҳнида бир савол бўлган Азроилнинг, айни чоғда дунёнинг турли жойларига кўча олиши масаласини жуда яхши изоҳлайди.

Қора туйнукларда модданинг йўқ бўлиши ҳам суръат ўзгаришларидан юзага келмоқда. Модда маълум бир энергиянинг уч ўлчови ва вақт феъли доирасида жуда тор бир канал танлашидан туғилмоқда. Бу квант каналларида суръат Лорентснинг формуласидаги 300.000 км/сек. лимитини очаётир. Қора туйнуклар ёки бошқа бир шиддатли жозиба уларни бу тор каналга қарамлиликдан қутқараётир. Шу тариқа модда, бошқа маконларда бошқа суръатлар билан янги борлиқларга айланаётир.

Руҳ ва малакларнинг ҳадсиз суръати эса, уларга бошқа оламларда эркин интиқоллар (кўчиш, ўтиш, ўлиш орқали бошқа борлиққа айланишлар) сақлайди. Шундай қилиб, Сринкоффнинг ва Файнбергнинг топганлари қўрқинч суръатли Таспуоплар, яъни шуълалар бир маънода малаклар (фаришталар)нинг хусусиятидир.

Қуръоннинг, вақтнинг кенгайиши билан алоқадор оятни бера туриб, айни чоғда, вақтнинг феълида ақл бовар қилмас тезликларга соҳиб малаклардан сўз юритиши очиқчасига, вақт-тезлик ва борлиқларнинг системаси орасидаги физик алоқани ҳам баён қилганидир. Оятдаги мўжизанинг улуғлиги - вақт кенгайишини руҳ ва малакларга қиёс қилганидадир. Ҳа, физиканинг барча муҳим қоидалари Қуръонда бор.

Албатта, биздан кейин унинг бошқа ҳикматлари ҳам очилажакдир.

Доктор Холуқ Нурбоқийнинг "Қуръони Каримнинг илмий мўжизалари" китобидан