loader
Foto

Хитой масжидларда "тўртта кириш сиёсати"га ойдинлик киритди

Харидлар баённомаларида ХХРдаги ибодат жойларига тўртта "қадрият"ни жорий этишга қаратилган "тўртта кириш сиёсати" қайта-қайта эслатиб ўтилган. Гап миллий байроқ, қонунлар ва қоидалар, социалистик қадриятлар ва анъанавий Хитой маданияти ҳақида бормоқда.

Бир нечта харидларда Хитойнинг Гансу, Цинхай, Сичуан ва Нинся-Хуэй провинциялари ҳукуматлари тўқимачилик байроқлари, масжидлар учун 12 метрлик байроқ устунлари, шунингдек, ахборот стендлари, Си Цзинпин ҳақидаги китоблар ва сиёсий маърифатга оид бошқа адабиётларни сотиб олди.

Сичуан провинцияси муниципалитетларидан бири бундан ҳам узоқроққа бориб, маҳаллий масжидга амалга оширмоқчи бўлган меъморий ўзгаришлар – ибодатхонани "саудлаштириш", "араблаштириш" ва "ҳалоллаштириш"га барҳам беришни батафсил баён қилди.