loader
Foto

Толибон аёлларнинг олий маълумот олишини тақиқлаш борасида изоҳ берди

Надим қуйидагиларни маълум қилди:

- талаба қизлар кўпинча ҳижоб кийиш талабига риоя қилмаганлар;

- улар вилоятлардан университетга келиб, маҳрамлар ҳамроҳлигисиз ётоқхона бўйлаб ҳаракат қилишган;

- эркаклар билан биргаликда ўқишган;

- улар аёлларни ўқитиш Ислом қонунларига зид бўлган ва афғонларнинг қадр-қимматини бузадиган мутахассисликларни олдилар. Бу, масалан, машинасозлик ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ соҳалар.

Халқаро ҳамжамиятнинг университетларда аёллар таълимини тақиқлашга муносабати ҳақида изоҳ берар экан, Надим Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик кераклигини айтди.

Олий таълим вазирлиги вакили Зиауллоҳ Ҳашми пайшанба куни твиттерда унинг қарорини тушунтириш учун шу ҳафта матбуот анжумани ўтказилишини маълум қилди.

Шу муносабат билан савол ҳали ҳам қолмоқда, нимага унда яқинда кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди? Шунчаки талаба қизлар учун университетларни ёпиш ўрнига, қандайдир тарзда алоҳида таълимни (ҳижоб кийиш ҳақида гапирмаса ҳам) ташкил қилиш яхшироқ эмасми? Талабаларнинг алоҳида синфларда, алоҳида ётоқхоналарда йиғилишига нима тўсқинлик қилади?

Айни пайтда Афғонистоннинг янги ҳукумати қарорига рози бўлмаган қизлар ва аёллар норозилик намойишларини ўтказа бошлади. Кобулда 22 декабр куни ўнлаб мухолифлар кўчага чиқди. Улар талаблари қондирилмагунича, норозилик намойишларини давом эттиришларини айтиб, аёлларга таълим олиш ва ишлаш имкониятини беришга чақирдилар. Талоқан (Тоҳар вилояти маркази) фаолларининг Би-би-cи-га айтишича, Толибон бир неча намойишчи ва журналистни ҳибсга олган.

Айни пайтда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги афғон аёлларининг университетда таълим олишлари рад этилаётганидан "ҳайрат ва афсусдалик" билдирди. Чоршанба куни кечқурун эълон қилинган баёнотда вазирлик бу қарор "барча исломий мамлакатларда ҳайратга солган". Туркия ва Қатар норозилигини билдирди.