loader
Foto

АҚШ Россия Федерацияси билан ҳамкорлик туфайли Туркияни НАТОдан чиқариб ташламоқчи

Республиканинг НАТОга аъзолигини қайта кўриб чиқиш Ғарбнинг Анқара билан Москва ўртасида давом этаётган ҳамкорлигига муносабати бўлиши керак, дейди АҚШ нинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Джон Болтон.

Британиянинг Telegraph нашри веб-сайтидаги мақоласида Болтон Россиянинг унга яқин қолишда давом этаётган ҳарбий ва савдо шерикларини қоралади.

Собиқ амалдорнинг сўзларига кўра, Туркия Украинадаги вазият муносабати билан Ғарбнинг Россияга қарши қаттиқ позициясига қўшилиши шарт эди.

Болтон, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон қайта сайланса, Туркиянинг иттифоққа аъзолиги бу йил қайта кўриб чиқилиши кераклигини қўшимча қилди.