Euractiv нашрига кўра, бугунги кунда АҚШдан дастлаб Нидерландияга, кейинчалик Польша ва Литва йўналишига режалаштирилган ҳарбий техника фаол олиб борилмоқда. Шу тариқа, НАТО шарқий қанотларини – Украинага зирҳли техника ўтказиш ниятини билдирган давлатлар чегараларини мустаҳкамламоқда.
Голландияга қурол етказиб бериш жорий йилнинг январига мўлжалланган. Кейинчалик уни Шарқий Европа мамлакатларига ташиш автомобиль, денгиз ёки темир йўл орқали давом этади.
Маълумки, мингга яқин техника, жумладан, танклар, пиёда аскарларнинг жанговар машиналари (БМП) ва ҳарбий техникани топшириш режалаштирилган. Улар Польша ва Литвада олти ой қолишлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bradley зирҳли техникасини АҚШ дан Украинага ўтказиш масаласи ниҳоят ҳал этилгани хабар қилинганди. Маълумки, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари А.Данилов Россия Федерацияси билан музокаралар жараёни бошланиши мумкинлиги ҳақидаги ғояни қатъиян рад этиб, Минск-3 бўлмаслигини айтди.