loader
Foto

АҚШ Украинага яна 350 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакетини ажратади

Бугун, 20 март куни Америка Қўшма Штатлари Украинага янги 350 млн долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.

Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен баёнотига асосланиб, "РБК-Украина" хабар берди.

"Ёрдам пакети турли турдаги ўқ-дориларни ўз ичига олади", — дейилади хабарда.

Гап HIMARS юқори ҳаракатчан артиллерия ракета тизимлари учун снарядлар ҳақида бормоқда.

Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак АҚШга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди. У Украинага 155 мм артиллерия ўқ-дорилари, HIMARS, Bradley ўқ-дорилари, HARM антирадар ракеталари, танкга қарши қуроллар ва дарё катерлари берилишини маълум қилди.

Аввалроқ АҚШ Украинага 350 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилгани хабар қилинганди.

Аввалроқ Оқ уй Ақш Украинага "тарихий ҳажмларда" ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишига ваъда берган эди.