Ёрдам пакети Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ва Қуролли кучларнинг артиллерия ўқ-дориларига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган.
АҚШ Украинага 1,2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақда 9-май, сешанба куни Пентагон матбуот хизмати маълум қилди.
Ёрдам пакети Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ва Қуролли кучларнинг артиллерия ўқ-дориларига бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган.
Хабар қилинишича, АҚШ ёрдам пакетига қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ўқ-дорилар, Ғарб учирувчи қурилмалари, ракеталар ва радарларни Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан бирлаштириш учун ускуналар киради.
Бундан ташқари, пакетга учувчисиз учоқларга қарши ўқ-дорилар, 155 миллиметрли артиллерия снарядлари, сунъий йўлдош орқали тасвирга олиш хизматлари, шунингдек, қуролларни тайёрлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун маблағлар киради.
Эслатиб ўтамиз, 3 май куни Қўшма Штатлар Украинага 300 миллион долларлик ёрдам пакетини ажратган эди, бу пакетга АҚШ томонидан тақдим этилган ҲИМАРС тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар, қўшимча гаубитсалар, артиллерия ва миномёт снарядлари ҳамда танкга қарши қуроллар киради.