Миллиардер-меценат, Al Habtoor Group асосчиси Халаф Амад ал-Ҳабтур БАА ўқишга боришни режалаштирган юзлаб талаба қизларнинг Афғонистондан чиқишига йўл қўймаётган "Толибон" ҳукумати қарорига ғазаб билдирди.
Видеомурожаатида ал-Ҳабтур афғон талабаларининг ташрифи бир неча ойдан бери тайёрланаётганини айтди. Қизларнинг БААга келиши, ўқиши ва қолиши харажатлари у томонидан тўлиқ тўланган. Бундан ташқари, талабаларнинг хавфсиз ва фаровон яшашининг барча чоралари юқори даражада таъминланди. Қизларга улар ҳеч қаерга учмасликлари бевосита БААга борадиган самолёт уларни кутиб турган аэропортда маълум қилинди.
"Бизнинг ҳаракатларимиз барбод бўлди. Мен улар («Толибон» - таҳр.) динга кандай муносабатда эканини, уни қандай талқин қилишларини тушунмаяпман. Мен барча қатнашувчи томонлардан зудлик билан аралашиб, ушбу талабаларга ёрдам беришларини сўрайман", деди ҳомий. Унинг таъкидлашича, Афғонистон ҳукумати ўз ҳаракатлари билан инсонпарварлик, таълим ва тенглик тамойилларига қаттиқ зарба бермоқда