loader
Foto

Хитой ўзинг Қуръонини тақдим қилмоқчи

Июл охирида бир гуруҳ хитойлик амалдорлар ва олимлар Шинжон пойтахти Урумчида учрашди. Мамлакатдаги учта асосий дин: протестантизм, католиклик ва исломни хитойлаштириш миллий режасини муҳокама қилиш учун. У 2018 йилда Хитой Коммунистик партияси (ХКП) Марказий социализм институти томонидан ишлаб чиқилган. Ҳужжатнинг кейинги беш йилга мўлжалланган исломий бўлими 32 банддан иборат эди. Йиғилиш иштирокчилари режа тўлиқ бажарилмаганини таъкидладилар.

Айтилишича, масжидлар чет эл меъморчилигига тақлид қилади, радикал мафкураларни тарқатади, мусулмонлар ўз миллатига тегишли бўлмаган кийимларни кийишади, ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларига қаттиқ эътибор қилишади. Шу сабабли режа қўшимча модернизацияни, ҳатто "кўпроқ муҳандисликни" талаб қилади.

Яқинда ХКП Қуръон ва Ҳадисларни "замон руҳига мос келадиган" янги таржима қилинган ҳолда нашр этишни таклиф қилди. Ушбу муқаддас матнларни талқин қилишда ислом илоҳиётининг Конфуций тушунчасини берадиган "Хан китоби" дан фойдаланиш таклиф этилади. Замон ўзгармоқда, ҳамма нарса яхшиланмоқда ва "Қуръон каби классик китобларни тушуниш ҳам ўзгариши керак". Қуръонга киритилган тузатишлар "ислом таълимотлари ва конфуций қадриятларини уйғунлаштириши керак". Бу назарий жиҳатдан. Амалда эса, исломий оятларга нисбатан "хитойлашган ёндашув" мамлакатда исломни маҳаллийлаштириш учун мустаҳкам пойдевор яратади. Бу ниқобланган коммунизм, Қуръон ва бошқа муқаддас матнларни асл мазмунидан маҳрум қилиш усули. Аслини олганда, Қуръоннинг "Конфуцийлашуви" ҳокимиятнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилишдир.

Масжидларни вайрон қилиш сиёсатини давом эттириш, уйғурларга қарши қатағонлар, концентрацион лагерларда туркий-мусулмон озчиликларни таъқиб қилиш ва "қайта тарбиялаш". Хитой Халқ Республикасининг коммунистик режими самовий дин асосларини тушунмайди. Қуръонда инсоният амал қилиши керак бўлган қадриятлар ва кўрсатмалар мавжуд. Одамлар томонидан яратилган барча қонунлар эса унга зид бўлмаслиги, уйғун бўлиши керак. Яратганнинг сўзини ўзгартириб бўлмайди. У ноиз қилингандан бери ўзгармаган. Унинг ҳатто белгиси ҳам 1400 йил давомида ўзгармаган. Агар Пекин буни қилишга уринса, мамлакатни "ёмон карма" кутмоқда. Ҳукмдор қанчалик золим бўлмасин, у ўз фуқароларининг нимага эътиқод қилишини назорат қила олмайди. Одамларнинг фикрини ўқийдиган асбоблар йўқ. Қуръон одамларнинг қалби ва онгида сақланади.

Миллионлаб мусулмонлар Уни ёддан билишади. Сатрма-сатр: сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф. ХКП маоизмни бу асрга қайтармоқда. Йиллар давомида эришилган тараққиётни бузади, ўз халқининг миясини «ювади». Қуръонни ўзларининг сиёсий мақсадларига кўра ўзгартиришни ўз зиммаларига олган адашган партия раҳбарларини бутпарастлаш ва уларга сиғиниш учунн. Ҳукумат устуворликларини акс эттириш ва мусулмонларни социалистик ривоятларга янада яқинроқ боғлаш учун. Одамларни муте ҳолда ушлаб туриш учун ғалати қарорлар ва қўрқоқ ҳаракатлар. Хитой замон билан ҳамнафас бўлиш учун ХКП дастурини қайта ёзиш вақти келди.