loader
Foto

Хитой атом сувости кемаси чўкиб кетди

Хитойнинг атом сувости кемаси Сариқденгизда ўз вазифасини бажараётган вақтда АҚШ ва Британия кемаларига қўйилган тузоққа тушиб, ҳалокатга учради. Бу ҳақда Британия ҳарбий разведкасининг махфий ҳисоботида айтилган.



Ҳисоботга кўра, ҳалокат 21 август куни юз берган. Сувости кемасининг кислород тизими ишдан чиққанлиги натижасида жами 55 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлган.



Махфий ҳисоботда “Бизнинг ўйлашимизча, ўлим кислород етишмаслигидан келиб чиққан. Сувости кемаси АҚШ ва унинг иттифоқдошшларининг субмариноларини тутишга мўлжалланган ҳамда Хитой ҳарбий денгиз кучлари ишлатадиган занжирли тузоққа илиниб қолган. Бу тизимда узилишларга олиб келган. Таъмирлаш ва сув бетига чиқиш учун 6 соат вақт кетган. Бу вақтда бортни кислород билан таъминлаш тизими экипажни заҳарлашга улгурган” дейилган.



Хитой мудофаа вазирлиги атом сув ости кемасининг ҳалокати ҳақидаги хабарни бутунлай ёлғонга чиқариб, ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.