Альцгеймер касаллиги – деменциянинг (орттирилган ақлизаифлик) энг тарқалган шакли, нейродегенератив касаллик бўлиб 1906 йилда биринчи бўлиб немис психиатри Алоис Альцгеймер томонидан таъриф берилган. Одатда 65 ёшдан ошган одамларда учрайди, бироқ эрта Альцгеймер касаллиги хам учрайди – бу касалликнинг жуда кам учровчи тури. 2006 йилда бутун дунё бўйича касалланиш 26,6 млн одамни ташкил қилар эди, 2050 йилга бориб касаллар сони тўрт баравар ортиши мумкин.
Ҳар бир одамда касаллик ўзига хос кечади, бироқ шу билан бирга умумий бўлган симптомлар кузатилади. Дастлабки кўринадиган белгиларини кўпинча адашиб, кексаликка боғлашади ёки стресс таъсири дея баҳолашади.
Эрта босқичларда энг кўп аниқланадигани бу хотира бузилишидир, бу симптом, мисол учун, яқинда ўрганган маълумотни эслай олмаслик билан намоён бўлади. Шифокорга мурожаат қилинганда ва Альцгеймер касаллигига шубҳа қилинганда ташхисни аниқлаш мақсадида одатда хулқ текширилади, бир қанча когнитив тестлар ўтказилади, мумкин бўлса магнит резонанс томографияси қилинади.
Касаллик ривожланиб бориши билан чалкашишлик, таъсирчанлик ва агрессивлик, кайфият ўзгариши каби симптомлар намоён бўла бошлайди, гапириш ва айтилган гапни тушуниш қобилияти бузилади, узоқ муддатли хотиранинг йўқолиб бориши кузатилади, онгнинг сусайиб бориши билан бемор ишдан (харакатдан) қолади. Организм фаолиятининг борган сари йўқолиб бориши ўлимга олиб боради. Ташхис аниқлангандан кейин ўртача яшаш даври етти йил, уч фоиздан камроқ беморлар ўн тўрт йилгача яшаши мумкин.
Ҳозирда Альцгеймер касаллигининг аниқ сабаби ва касаллик кечиши тўла тушуниб етилмаган. Изланишлар касалликнинг мия тўқималарида пилакчалар ва нейрофибрилляр ўрамаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқлигини кўрсатади. Замонавий даволаш усуллари фақат касаллик симптомларини бироз юмшатади халос, бироқ на уни тўхтата олади ва на секинлаштира олади. Кўплаб терапия усуллари клиник синовлар босқичига етган, уларнинг сони 2008 йилда беш юздан ошиқ эди, аммо уларнинг самараси исбот бўлиш бўлмаслиги аниқ эмас . 2012 йили АҚШ Альцгеймер касаллигига қарши дори излашни тўхтатишди. Иккита америка компанияси Альцгеймер хасталигидаги хотира йўқолиши асорталарини енгиллаштирувчи, бир пайтлар истиқболли дейилган дори устида қилинаётган ишларни, иккита килиник синовлардан кейин тўхтатишди, қайсики бу клиник синовларда дори наф бермади. Pfizer ва Johnson&Johnson компаниялари бу бордаги бошқа барча ишлар тўхтатилганлиги ҳақида эълон қилишди. Бугунги кунда Альцгеймер касаллигига қарши дори мавжуд эмас. Альцгеймер касаллигини олдини олишнинг бир қанча усуллари таклиф қилинган, бироқ уларнинг касаллик кечиши ва оғирлигига таъсири аниқланмаган. Касалликнинг олдини олиш билан бирга уни даволашда хам кўпинча жисмоний машқлар билан шуғулланиш, фикрлашни стимуллаш ва мутаносиб пархезни ушлаш тавсия қилинади.
Альцгеймер касаллиги ривожланган давлатларда жамиятга жуда оғир молиявий юк юкловчи касалликлар қаторига киради...
Аммо, лекин, бироқ!
Намоз Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилади
АҚШнинг Огайо штатидаги Кливленд университетида олиб борилган тадқиқотлар ажойиб натижа берди. Маълум бўлишича, намоз таълим муассасаларида маориф омили учун энг юқори – 24 фоиз ижобий таъсир кўрсатган. Тадқиқот хулосаларига кўра, мусулмонларнинг намози ақлий, руҳий ва жисмоний машғулотларнинг энг афзали экан. Тадқиқотчилар хушуъ ва хузуъ билан адо этилган намоз инсонни бир қатор касалликлардан ҳимоя қилувчи энергия билан таъминлайди, шунингдек, қон томирларига улкан манфаат келтириб, танада қон айланишини ва юрак фаолиятининг унумдорлигини оширади. Энг ажойиб натижалардан бири шуки, ушбу ижобий таъсирлар намоз мунтазам ўқилгандагина намоён бўлар экан.
Америкалик олимлар мазкур тажрибани 65 ёшдан ошган 892 киши устида ўтказдилар. Маълум бўлишича, беш маҳал намоз ўқиш хотиранинг сусайиши ҳамда Альцгеймер касаллигига чалиниши эҳтимолини 50 фоизга камайтирар экан. Тадқиқотчилар эркаклар орасида Альцгеймер касаллиги 50 фоизга кўпроқ тарқалганлигини таъкидлаб, намоз ўқиш инсоннинг ўқиш давомида ўтказган йиллари самарасини бир неча баравар оширишини айтмоқдалар.
Тадқиқотда иштирок этган профессор Рифка Инзельберг хоним намоз ўқийдиган одам ибодат асносида кўп миқдорда маданий ва руҳий манфаат олишини, бу эса ўз навбатида инсонни Альцгеймер касаллигидан муҳофаза қилишини айтади.
Илмий тадқиқотлар нима учун мусулмонлар орасида Альцгеймер касаллигига чалинганлар кам учрашининг сирини кашф этди.
1984 йилда босиб олинган ҳудудларда яшовчи 900 га яқин 65 ёшдан ошган фаластинлик мусулмонлар устида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида беш маҳал намоз хотира сусайиши ва Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини тенг ярмига камайтиришини аниқланди.
Тель-Авив ва Бен-Гурион университетлари ҳамда Шива ва Яффо госпиталларида фаолият кўрсатувчи исроиллик олимлар АҚШ соғлиқни сақлаш ташкилотларидан бири томонидан молиялаштирилган илмий тадқиқотлар давомида шундай хулосага келишган, деб хабар беради Islammemo сайти маълумотлари асосида Azan.kz.