Савол: Рухсат бериш беморга вожибми?
Жавоб: Агар ўтказилажак амалиётнинг муваффақиятли ва фойдали бўлишини ишончли шифокорлар тасдиқлашаётган бўлса, бундай амалиётга рухсат бериш беморга вожиб. Чунки у ўз жисмини, жонини сақлашга, авайлашга буюрилгандир.
Агар рухсат бермаса, катта гуноҳкор бўлади, лекин ўзини ўзи ўлдирган ҳисобланмайди, чунки амалиётдан келадиган наф аниқ эмас, балки тахмин ("Ҳошияту Ибн Обидин", 5-296)
Акмал Аваз
Ҳидоят журнали