loader
Foto

Америка ташқи сиёсатини Исроил лоббиси белгилаб беради

Нима учун Америка Қўшма Штатлари бошқа давлат манфаатлари йўлида ўз миллий хавфсизлигини қурбон қилишга тайёр?", - дейди АҚШ да ўтказилган "Исроил лоббиси ва АҚШ ташқи сиёсати" деб номланган тадқиқот муаллифлари.

Натижалари 83 саҳифани ташкил этган тадқиқотни Чикаго университети профессори Жон Мерсхаймер (John Mearsheimer) ва Гарвард университетидан Стивен Уолт (Stephen Walt) олиб боришди.

"АҚШ ташқи сиёсати биринчи навбатда Американинг миллий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилиши керак. Бироқ сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида, яъни Олти кунлик уруш бошланганидан бери (1967) биз мамлакат ташқи сиёсати у ёки бу тарзда Исроил манфаатлари билан боғлиқ эканини кўрдик", — дейилади ҳужжатда.

Ҳужжат тарихий воқеалар ва турли тадқиқотларга асосланиб, АҚШ ташқи сиёсати узоқ йиллардан буён Исроил манфаатларини, ҳаттоки бу Американинг ўзи учун номақбул бўлган ҳолларда ҳам ҳимоя қилиб келаётганини тасдиқлайди. Бу фактлар мамлакат ташқи сиёсатини кучли Исроиллик лоббиси белгилаю беришидан далолат беради.

Исроилга ёрдам

Тадқиқот муаллифлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) маълумотларига таянган ҳолда, АҚШ нинг Исроилга молиявий ёрдамининг умумий миқдори 140 миллиард долларни ташкил етишини маълум қилди. Шундай қилиб, Исроил Ақшдан олган ёрдам миқдори бўйича дунёда биринчи ўринда туради.

"Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Исроилга ўзининг ядровий дастурини ривожлантириш учун 3 миллиард долларга яқин маблағ ажратди, шунингдек, унга Abrams танклари, Blackhawk вертолётлари ва F-16 қирувчи самолётлари каби замонавий ҳарбий техника етказиб беришда давом этмоқда. Бундан ташқари, ҳужжатда қайд этилганидек, Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашида доимий равишда Исроил манфаатларини ҳимоя қилади.

  "Вашингтон, жумладан, Исроилга дипломатик ёрдам беради. 1982 йилдан бери Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Исроилга нисбатан 32 та резолюциясига вето қўйган. Бу кўрсаткич Хавфсизлик Кенгашининг қолган аъзолари томонидан шу даврда қўйилган барча ветоларнинг умумий сонидан ошиб кетади", — дейилади ҳисоботда.

Тадқиқот шунингдек, Қўшма Штатлар араб дунёси давлатларининг Исроил ядровий арсенали масаласини Халқаро ядровий энергетика агентлиги олдида кўтаришга қаратилган барча саъй-ҳаракатларини доимий равишда блоклаб келганини тасдиқлайди. "Исроил ва АҚШ нинг терроризм билан боғлиқ умумий муаммоси борлигини айтишда, АҚШ учун бу муаммо Исроил билан яқин ҳамкорликнинг оқибати эмасми, деб ўйлаш керак", - дейилади ҳужжатда.

Тадқиқотчиларга кўра, айнан Қўшма Штатларнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши Усама бин Лодин ва у бошқараётган "ал-Қоида"нинг ўз сафларига янги жангариларни жалб етишини анча осонлаштирди.

Сурия, Эрон

Тадқиқотда, шунингдек, Исроилнинг минтақадаги асосий рақиблари бўлган Сурия ва Эронга ҳам доимий равишда ҳужум қилиш билан таҳдид қилаётган Вашингтоннинг қизиқиши ортиб бораётгани қайд этилган.

Ҳужжатда кўплаб йирик исроиллик сиёсатчиларнинг сўзлари келтирилади, улар Исроил расмийлари АҚШ маъмуриятига Суриядаги ҳукмрон тузумни ағдариш зарурлигини доимо эслатиб туришини тасдиқлайди.

"Худди шу нарса Исроил томонидан мамлакат хавфсизлигига асосий таҳдидлардан бири сифатида кўриладиган Эронга ҳам тегишли, айниқса, бу мамлакат ядровий қурол ишлаб чиқариш билан шуғулланишини ҳисобга олган ҳолда"

Собиқ бош вазир Ариэль Шарон (Ariel Sharon) 2002 йил ноябридаёқ Қўшма Штатларни Эронга зарба беришга чақира бошлаган. Шу билан бирга, у Ислом Республикасини "жаҳон терроризмининг маркази" деб атаган.

2005 йилнинг декабри давомида Америка Исроил Жамоатчилик билан алоқалар қўмитаси (AIPAC)  АҚШ маъмуриятига доимий босим ўтказиб, Америка президентининг Эронга нисбатан "етарли даражада қаттиқ бўлмаган" позициясини "хавфли" ва "ташвишли" деб атади.

Лобби

Ҳисоботда Қўшма Штатларнинг Исроилни кучли қўллаб-қувватлаши, кучли Исроил лоббиси мавжудлиги билан изоҳланади. Американинг йирик сиёсатчилари, журналистлари, шунингдек, кўплаб ташкилотларнинг катта гуруҳи АҚШ маъмуриятига доимий равишда босим ўтказиб, Исроилни қўллаб-қувватлашни талаб қилмоқда.

Исроил манфаатларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар орасида юқорида тилга олинган AIPAC, яҳудий ташкилотлари президентлари конференцияси, яҳудий миллий хавфсизлик институти, Вашингтоннинг Яқин Шарқ сиёсати институти, шунингдек, кўплаб сионистик ташкилотлар бор.

Жорий йилнинг март ойининг биринчи ҳафтасида AIPAC Вашингтонда конференция ўтказди. Унда 5000 дан ортиқ делегатлар – АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатларидан исроилпараст фаоллар иштирок этгани унинг кўламли эканлигидан далолат беради. АҚШ Конгресси ва Сенати аъзоларининг қарийб 70 фоизи бундай тадбирларда мунтазам иштирок этадилар ва мунтазам равишда Исроилни қўллаб-қувватлаб чиқишади.

Парламентнинг Исроилни қўллаб-қувватлаганини республикачилар кўпчилик етакчиси Жон Боенернинг яқинда қилган баёноти тасдиқлайди, у ҳатто Исроил манфаатларига зид бўлган қонун лойиҳасини муҳокама қилиш ниятида ҳам эмаслигини таъкидлади. "Янги кўпчилик етакчиси сифатида сизни ишонтириб айтаманки, мен етакчи эканман, палатада Исроилга қарши ҳеч қандай қонунчилик кўриб чиқилмайди", деди у.

Умид нури

Тадқиқот якунида унинг муаллифлари Исроил лоббисининг АҚШ маъмурияти сиёсатига таъсирини ҳеч бўлмаганда маълум даражада чеклаш мумкинми, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилмоқда.

Муаллифлар "Американинг Ироқдаги фиаскоси, мамлакатнинг ислом ва араб дунёсидаги обрў-эътиборини сақлаб қолиш зарурати, шунингдек, махфий маълумотларнинг Исроилга узатилиши билан боғлиқ сўнгги фош қилишлар" каби фактларни қайд этиб, муаллифлар умид билдиришмоқдаки, айни дамда "Америка раҳбарлари Исроил лоббисига бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишлари ва яқин келажакда унинг таъсиридан чиқиб кетишлари учун барча сабаблар" аллақачон мавжуд.

Бироқ, бу тез орада содир бўлмаслиги ҳам айтилади, чунки ҳозирда Исроил лоббисининг таъсири жуда кучлилигича қолмоқда. "Аммо, умид нури бор. Гарчи лобби ҳали ҳам жиддий куч бўлса-да, унинг таъсири вақт ўтиши билан заифлашиши мумкин ", деди Мерсхаймер Guardian газетасига берган интервюсида.

«Афсуски, ҳозирда Америка маъмуриятининг Исроилга нисбатан позициясини, шунингдек, Исроилнинг ўзи сиёсатини танқид қилиш жуда қийин, чунки сионистларнинг асосий қуроли, ҳар доимгидек, антисемитизмда айблашдир» деди у айтди.

«ИсламОнлайн» материаллари асосида

Абу Муслим тайёрлади